Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Дефолиантлар ва десикантлар


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Дефолиантлар ва десикантлар. Дез-6, бутифос, фолекс каби (фосфорорганик 
дефолиантлар ҳамда таркибида арсенат ва натрий хлорид мавжуд бўлган десикантларнинг меъёри 
оширилиб қўлланилиши ғўза барглари тез қуриши ва ўсимликда осилиб, тўкилмай қолишига, 
тўпланган ҳосил ифлосланиши ва тола нави пасайишига сабаб бўлиши мумкин. 
Ҳаво ифлосланиши. Ҳаво таркибида ҳар хил газлар (озон, олтингугурт диоксиди, аммиак, 
этилен) мавжудлиги ғўзани зарарлаши мумкин. Энг кўп кузатиладиган ҳол - ҳар хил машиналар 
чиқарадиган ишлатилган газларнинг қуёш нури таъсирида озон ҳосил қилиши ва ҳавони 
ифлослантиришидир. Озон ғўза барги тўқималарини нобуд қилади, фотосинтезни камайтиради
барг қаришини тезлаштиради. Олдин пастки, сўнгра юқоридаги барглар зарарланади. Барглар 
сарғаяди, кичик қизғиш ёки қўнғир доғчалар билан қопланади, сўнгра барг бронза тусига киради, 
ерга тўкилади. Фильтр ёрдамида тозаланган ҳаво воситасида ўтказилган тажрибаларда озон 
кўсаклар миқдорини камайтириш ҳисобига ғўза ҳосилини 15-20 фоизга пасайтириши исботланган. 
Озоннинг ҳаводаги миқдори об-ҳаво шароитлари, шамол йўналиши ва ифлослантириш 
манбаларининг далага нисбатан жойлашган ўрни билан боғлиқ. Шамол шаҳарлардан далаларга 
кўп эсадиган жойларда озон зарари ҳам баланд бўлиши кузатилади. Ҳавода олтингугурт 
диоксидининг ғўзага зарари фақат темир эритадиган заводлар яқинида кузатилади; белгилари озон 
билан зарарланишга ўхшайди. 
Бошқа нопаразитик касалликлар. Тупроқ зичланиши. Тупроқнинг пастроқ жойлашган 
қатламлари зич бўлиши ёки трактор юрганда қотиб қолиши илдиз яхши ривожланмаслигига
сувни, азот ва калий моддаларини ўзлаштириши камайишига, ўсимликнинг сув танқислигига ва 
бошқа стресс шароитларга чидамлилиги пасайишига олиб келади. Агар зичланиш бевосита чигит 


51 
остида бўлса, ёш илдиз олдин горизонтал йўналишда (ён томонга), сўнгра пастга қараб ўсади, саёз 
жойлашади. Ўсимлик бўйи пасаяди, ниҳол касалликлари кузатилади. 
Қаткалоқ. Тупроқ устки қатлами кучли ёмғирдан сўнг иссиқ ҳавода қотиб қолиши чигит 
унишига тўсқинлик қилади, баъзан ниҳоллар тупроқ остидан умуман чиқа олмайди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling