Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Поя ёки чизиқли занг касаллиги


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Поя ёки чизиқли занг касаллиги 
Puccinia graminis 
Бу касаллик ҳамма жойда кенг тарқалган ва айрим ҳудудларда кўп зарарли ҳисобланади. 
Асосан Узоқ Шарқ, шимолий Қозоғистон, Болтиқ бўйи, шимолий Кавказ, Белоруссия, Украинада 
кўп зарар етказади. 
Бу касаллик билан ғалла экинларининг ҳаммаси буғдой, арпа, сули, жавдар, шунингдек кўпчилик 
ёввойи ғаллагулли ўсимликлар зарарланади. Касалликка чалинган ўсимликларни (бошоқ остида, 
барг қинида, дон қобиғида, қилтиғида ва баъзан дон ҳамда барг пластинкасининг очиқ жойларида, 
пояда) доғ ёстиқчалари ҳосил бўлади. Бу ёстиқчалар бир-бири билан қўшилиб, йўллар ҳосил 
қилади, шунинг учун ҳам бу касаллик "чизиқли" занг касаллиги дейилади. Чизиқлар аввал қизғиш 
қўнғир (урединиоспорали ёзги стадиясида) бошоқ пишиш вақтига бориб эса тўқ қўнғир ёки қора 
(телейтоспорали қишки стадиясида) рангда бўлади. Касалликни Uridinales тартибига кирувчи 
Puccinia graminis деган замбуруғ туғдиради, бу замбуруғнинг оралиқ ўсимлиги зирк (Barberis 
vulgaris) ва унинг баъзи турлари, шунингдек магония (Mahonia aguifolium) дирБу замбуруғнинг 
маълум турга оид ғалла ўсимликларида яшайдиган бир неча хили бор, улар тубандагилардир: f. 
tritici буғдойиқда, арпада, буғдойда, f. avenae сулида ва кўпгина ёввойи ғаллагулли ўсимликларда, 
f. 
secalis 
жавдарда, 
арпада, 
буғдойда 
шунингдек 
баъзи 
бир 
бошқа 
ўсимлик 
турларида яшайди. 
Поя занг касаллигини қўзғатувчи замбуруғ икки уйли бўлиб, спермагонияли ва эцидияли 
даври оралиқ ўсимликларда, урединиоспорали ва телейтоспорали даври асосий ўсимликда ўтади. 
Спермагония даврида зирк ёки магония баргининг устки, камдан -кам ҳолатларда остки томонида 
якка ёки кичик гуруҳ ҳолида шарсимон шаклдаги спермагониялар ҳосил бўлади. Булар 120-130 
мкм катталикда бўлади, буларни ичида кўплаб майда, оч тусли, бир ҳужайрали спермация ҳосил 


60 
бўлади. Кейинчалик баргларни орқа томонида эцидий ҳосил қилади. Эцидиоспоралари шарсимон, 
конидияспоралари 5 °С дан -24 °С даражада ҳароратда униб чиқади. 
Эцидиоспоралар ўсиб замбуруғ танаси - мицелийни ҳосил қилади, улар ўсимлик 
тўқимасига кириб урединийли урединиоспоралар ҳосил қилади. Урединиоспоралар ўсиши учун 
ҳарорат 1-30 °С (энг қулай ҳарорат 18-20 °С) даража бўлиб ҳисобланади. 18-20 °С ҳароратда 
урединиоспоралар бир неча марта такрорлаб, авлод беради. 
Вегетация даврини охирида касаллик аломатлари пайдо бўлган жойларда кўплаб 
телейтобўшлиқлар ҳосил бўлади, буларда телейтоспоралар ҳосил бўлади шу даврида қишлайди. 
Телейтоспоралар фақат баҳорда 9-29 °С (опт. 18-22 °С) даража ҳароратда ва ҳаво намлиги 95-100 
% бўлганида униб чиқади, телейтоспоралардан базидиоспорали базидия ҳосил бўлади. 
Бу споралар тарқалиб оралиқ ўсимликларда спермагоний ва эцидий ҳосил килади. 
Ғаллагуллиларни бу касаллиги эрта экилган кузги ва кеч экилган баҳорги буғдойда кўп 
учрайди.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling