Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Занг касаллиги тўғрисида умумий маълумотлар
58 Режа: 1. Занг касалликлари ҳақида умумий маълумотлар. 2. Поя (чизиқли) занг касаллиги, тарқалиши, зарари, аломатлари, биологияси ва қарши кураш чоралари. З.Буғдойнинг қўнғир занг касаллиги, тарқалиши, зарари, касаллик аломатлари, замбуруғ биологияси ва қарши кураш чоралари. 4. Ғаллагуллиларнинг сариқ занг касаллиги, тарқалиши, зарари касаллик аломатлари, замбуруғ биологияси ва қарши кураш чоралари. 5. Сулининг тожли занг касаллиги, тарқалиши, зарари, касаллик аломатлари, замбуруғ биологияси ва қарши кураш чоралари. 6. Арпанинг митти (пакана бўйли) занг касаллиги, тарқалиши, зарари, касаллик аломатлари, замбуруғ биологияси ва қарши кураш чоралари. Ёстиқча, эпидермис, пластик моддалар, полиморфизм, ҳар хил хўжайинли, оралиқ хўжайин, оралиқ ўсимлик, биологик ирқ, пикноспора, спермация, эцидиоспора, урединиоспора, телейтоспора, урединомилий. Занг касаллиги тўғрисида умумий маълумотлар Ғалла экинларининг занг касалликлари ҳамма жойда тарқалган ва барча ғалла экинларини зарарлайди. Бу касалликлар ўсимликларнинг ер устки қисмларини барглари, барг қинлари, поялари, бошоқ қобиқлари, қилтиқлари ва баъзан донларини ҳам зарарлайди. Занг касаллигининг аломатлари: зарарланган органларида аввал сариқ қизғиш рангли (занг касаллигини турига қараб) доғ ёстиқчалари ҳосил қилади, улар дон пишиш вақтига бориб, тўқ қўнғир ёки қора рангга киради. Бу доғ ёстиқчалари ўсимликнинг касалланган қисмига тартибсиз равишда ёки маълум тартибда (чизиқлар, нуқталар тарзида) жойлашади. Касалланган барглар вақтидан олдин қурийди, поялар эса баъзан синади ва ётиб қолади. Дон тўла етилмайди, тош босмайдиган пуч бўлиб, униб чикиш даражаси паст бўлиб қолади. Ўсимлик қанча олдин касалланса, унинг ҳосили шунча камаяди. Ўсимлик тупланиш вақтида касалланса умуман бошоқ ҳосил қилмайди. Касалликнинг зарари шундаки, ўсимликнинг сув режимини бузади, у сув буғлантиришни кучайтиради, ассимиляция жараёнини сусайтиради, бинобарин пластик моддалар тўпланишини камайтиради.т Касалликни бевосита зарари шуки, ўсимликнинг қишлашга ва қурғоқчиликка чидамлилик даражасини пасайтиради. Занг касалликларини базидияли замбуруғлар синфига кирувчи замбуруғлар қўзғатади. Ўсимликда занг замбуруғлари полиморфизми аниқ ифодаланган чин паразитлардир. Уларнинг кўпчилиги ҳар хил хўжайинли ва маълум ўсимликка мослашган замбуруғлардир, улар орасида маълум ўсимликларда озиқланишга мослашган биологик ирқлар ва ўсимликларнинг айрим навларини зарарлайдиган биотиплар бор. Занг замбуруғлари тараққиётининг ҳамма даврида ҳар хил типда спора беради ва бу споралар ҳар қайси типнинг ўзи учун хос бўлади. Бу замбуруғлар тубандаги типдаги спора беради: Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling