Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Пикнидийли спора бериш. Бунда пикноспорали ёки спермацийли пикнидийлар, беради бу 
споралар уруғлантириш вазифасини ўтайди. 
Эцидийли спора бериш. Бунда эцидий деб аталадиган махсус жой ҳосил бўлиб, бу жойда 
эса эцидиоспоралар замбуруғнинг баҳорги стадияси етилади. Ёзда занг замбуруғлари 
урединиоспоралар етиладиган жой (бўшлиқ) ҳосил килади, урединиоспоралар бир неча авлод 
беради. 
Занг касаллиги урединиоспора стадиясида кўплаб тарқалади. 
Бир баргда касалликни ривожланишига қараб 100 дан ортиқ, бир ўсимликда эса 3-7 минг 
урединобўшлиқ ҳосил бўлади. Ҳар бўшлиқда 250-400 минг урединоспора етилади ва бу хилдаги 
авлод бериш ҳарорат ва намликка боғлиқ равишда 2,5-7 кунда такрорланиб туради ёки 4-6 авлод 
беради. Кучли даражада зарарланган ғаллазорда диаметри 5 м бўлган майдонда 1 млрд. 
урединоспора бўлади. Урединоспоралар 1500-3000 м ҳатто баъзи ҳолатларда 4500 м баландликдан 
ҳам махсус спора тутқич асбоблар ёрдамида ушланган (Э.Стэкмен, ДЖ.Харрар). Урединоспоралар 
300-500 км масофага шамол йўналиши бўйича тарқалади. Агарда кучли ҳаво оқими таъсирига 


59 
тушиб қолса, урединоспоралар 2500 км гача масофага тарқалиши мумкин. Кучли даражада 
касалланган 1 га буғдой майдонида 1250000 млрд. урединоспора ҳосил бўлиши мумкин. 
Ёз охирига бориб, занг замбуруғлари қишки стадия телейтоспоралар етиладиган жой
(бўшлиқ) ҳосил килади ва шу стадияда қишлайди. 
Қишлаб чиққан телейтоспоралар эрта баҳорда уна бошлаб, базидияларда тўрт ҳужайрали 
базидияспора ҳосил қилади, базидияспоралар оралиқ ўсимликларни зарарлаб, шу ўсимликда 
янгидан спермация ва эцидиоспоралар ҳосил қилади. 
Ғалла экинларида занг касаллигини туғдирувчи кўпчилик замбуруғларнинг О ва 1 
стадияси оралиқ ўсимликларда, II ва III стадияси эса ўсимликларнинг қишлаб чиққан қолдиғида 
ўтади. 
250 дан ортиқ ўсимлик тури занг касаллигиги чалинади. 
Зарари. Ҳосилдорлик кескин камайиб кетиши билан бирга совуққа ва қурғоқчиликка 
бўлган чидамлилиги пасаяди, дон енгил, тош босмайдиган бўлади. Ҳар йили ўртача 15-20 %
ҳосил нобуд бўлади. 
Агарда 
занг 
кўплаб 
кўпайиб 
кетса, 
25-30 
ц/га 
олинадиган 
ҳосил 
5-6 ц/га га тушиб кетади. 
Занг донга ҳам зарар етказади. 
Зарарланиш 
даражаси % 
Уруғнинг 
абс.оғир. гр, 
Бир бошоқдаги дон, 
оғирлиги гр, 
Бир бошоқдаги дон 
сони, дона 
10-25 % 
29,03 
0,839 
29,87 
75-100% 
11,58 
0,252 
20,39 
Занг касаллиги билан касалланган ўсимлик барги сарғайиб кетади ва кўплаб эпидермис 
тўқималар ёрилади, 1 та баргда 100 тагача ёриқ бўлиши мумкин. Илдиз системаси яхши 
ривожланмаслиги натижасида сув қабул қилиб олиш хусусияти пасаяди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling