Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Ғалла экинларининг сариқ занг касаллиги
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
Ғалла экинларининг сариқ занг касаллиги
Puccinia strioformis West Ғаллагулли экинларнинг бу касаллиги шимолий Кавказда, Кавказ ортида, Марказий Осиёда, Алтай ўлкасида, Украина ва Белоруссияда учрайди. Баҳорда касаллик аломатлари пастки баргларда, кейинчалик устки баргларда пайдо бўлади. Гуллаш ёки сут пишиш вақтига бориб баргнинг асосий кўпчилик қисми сарғаяди, қурийди ва тўкилиб кетади. Ўсимликлар кўпроқ ва тез касалланганида даланинг ранги анча ўзгаради. Бу касаллик бошоқда пайдо бўлса, анча зарарли ҳисобланади, дон тўлмайди, дон пуч бўлади ва енгил бўлиб қолади. 62 Буғдой дон ҳосилининг сариқ занг касаллиги таъсиридан нобуд бўлишининг тахминий микдорлари, % Касалланиш даражаси, % Ҳосил нобуд бўлишининг миқдорлари, % Байроқ барг чиқариши бошоқ чиқишининг бошланиши Дон тўлишиш фазаси 10 8,5 3,4 20 15,0 5,8 30 21,3 9,3 40 27,5 13,3 50 33,5 17,7 60 39,4 22,2 70 45,2 26,0 80 50,9 28,5 90 56,5 30,0 100 62,0 33,0 Бу буғдой, арпа ва ёввойи ғаллагулли ўсимликларнинг Марказий Осиёда энг кўп тарқалган касаллигидир. Бунда ўсимликнинг баргларида баъзан поясида, бошоғида ва донида оч сариқ рангли доғ ёстиқчалари (урединиоспорали стадия) ҳосил бўлади. Бу доғ ёстиқчалари кейинчалик барг эпидермиси билан қопланган қора ёстиқчаларга (телейтоспорали стадияга) айланади. Ёстиқчалар қатор -қатор нуқтали чизиқлар шаклида жойлашади. Урединиоспоралари 100 % намликда 1 дан 25 °С даражагача бўлган ҳароратда униб чиқади, аммо 11-13 °С даражали ҳарорат уларнинг униши учун энг қулай бўлиб ҳисобланади. Ўсимликни зарарлашдан бошлаб то урединиоспоралар ҳосил бўлгунча 10-15°С даражали ҳароратда касалликнинг инкубацион даври 10-11 кунга чўзилади. Буғдой занг касалликларининг об-ҳавога талаблари (Roelfs, Singh, Saari,1992) Касаллик қўзғатувчи замбуруғларнинг ривожланиш фазалари Ҳарорат, ОС Еруғлик - нинг таъсири Эркин сув (шабнам, ёмғир) зарурлиги Минумум Оптимум Максимум Сариқ занг Урединоспора ўса бошлаши 0 9-13 23 Оз Шарт Урединоспора ўсишни давом эттириши 10-15 Оз Шарт 63 Апрессорий ривожланиши Сариқ занг споралари ҳосил килмайди Тўқимага кириши 2 8-13 23 Оз Шарт Тўқимада ўсиши 3 12-15 20 Баланд Йўқ Янги споралар ҳосил қилиши 5 12-15 20 Баланд Йўқ Бу касаллик баҳор серёғин ва салқин келган йиллари авж олади, асосан баҳорда ва ёзнинг биринчи ярмида. Оралиқ ўсимлиги аниқланмаган. Ўзбекистон вилоятларида районлаштирилган ва 1999 йил нав танловида қатнашган буғдой навларида сариқ занг касаллигининг ривожланиши даражалари, % (ЎРФА Генетика ва экспериментал биология институти маълумотлари) Буғдой навлари Кузатув нуқталари сони Сариқ занг касаллигини ривожланиш даражалари, % Нав чидамлилиги ҳақида дастлабки хулоса* 1 2 3 4 Юмшоқ буғдой Алена 1 20 Чидамли Альбатрос 1 30-40 Чидамсиз Безостая- 1 1 50-60 Ўта чидамсиз Горлица 1 90-100 Ўта чидамсиз Даллас 2 10-15 Чидамли Добрия 2 70-&0 Ўта чидамсиз Деметра 1 15-20 Чидамли Дўстлик 1 0-10 Ўта чидамли Ёнбош 1 15-20 Чидамли Жаҳонгир 660 2 40-50 Чидамсиз Зимородок 1 6-10 Ўта чидамли Интенсив 2 40-50 Чидамсиз Княжна 1 5-10 Ўта чидамли Крошка 1 25 Ўртача чидамли Купава 1 25-30 Ўртача чидамли Маржон 1 5-10 Ўта чидамли Офелия 2 70-80 Ўта чидамсиз Победа 1 20-30 Ўртача чидамли Половчанка 2 5-10 Ўта чидамли Руссо 1 35 Чидамсиз Руфа 1 10-15 Чидамли Санзор 4 4 70-80 Ўта чидамсиз 64 Санзор 8 4 70-80 Ўта чидамсиз Скифянка 3 50-60 Ўта чидамсиз Сувасан 1 10-15 Чидамли Трибор 1 0-10 Ўта чидамли Улуғбек 600 4 0-10 Ўта чидамли Уманка 1 10 Ўта чидамли Унумли буғдой 2 70-80 Ўта чидамсиз Ўзбекистон 1 2 70-80 Ўта чидамсиз Шердор 2 60-70 Ўта чидамсиз Эртапишар 1 60-70 Ўта чидамсиз Юна 5 70-80 Ўта чидамсиз Қаттиқ буғдой Александровка 1 25-30 Ўртача чидамли Бахт 1 25-30 Ўртача чидамли Леукурум 21 1 25-30 Ўртача чидамли Макуз 3 1 10 Ўта чидамли Макуз 7 1 5-10 Ўта чидамли Ишлатилган шкала: ривожланиш даражаси: 10 % дан кам -ўта чидамли 11-20 % - чидамли 21-30 % - ўртача чидамли 31-50 % - чидамсиз 50 % дан кўп -ўта чидамсиз Замбуруғ кузги экинлар тўқимасида урединиомицелий шаклида қишлайди. Қарши кураш: худди қўнғир занг касаллигига қарши курашгандек. Сулининг тожли занг касаллиги Puccinia coronifera Бу касаллик асосан сулида бўлади, бироқ ёввойи ғаллагулли ўсимликларда ҳам учрайди. Ғалла ўсимликлари баргининг устки томонида ёзги спораларининг қовоқ ранг юмалоқ шаклли ёстиқчалари ҳосил бўлади. Ғалла ўсимликларининг ўсув даври охирида касалликни барг пўсти билан қопланган қора ёстиқча шаклидаги телейтоспорали қишки стадияси ҳосил бўлади. Бу касалликни қўзғатувчи замбуруғнинг оралиқ ўсимлиги Rhamnus cathartica деган итжумрут бутасидир. Замбуруғ анғиз ва сомонларда телейтоспоралар ҳолида қишлайди, бу касаллик оралиқ ўсимликларда ҳосил бўладиган эцидиоспоралари орқали ғалла ўсимликларига тарқалади ва сулини зарарлайди. Урединиобўшлиқлар баргнинг устки томонида барг қўлтиғида чўзинчоқ пушти тусли ёстиқчалар ҳосил қилади. Урединиоспоралари юмалоқ сариқ тукчали. Шунинг учун ҳам бу касаллик "тожли" занг касаллиги деб номланган. Ўсимлик баргига тушган урединиоспоралар ўсиб лабчалар орқали барг тўқимасига кириб ва шу ерда ривожланиб мицелий ҳосил қилади. 8-13 кундан кейин баргларда янги урединиобўшлиқлар ҳосил бўлади, буларда кўплаб урединиоспоралар пайдо бўлади. Оптимал ҳарорат 18-21 °С даража ҳисобланади, инкубацион даври 8-9 кунда ўтади сутли пишиш вақтига бориб қорамтир тусли бўшлиқлар ҳосил бўлади, буларда қора тусли телейтоспоралар етишади. Булар булавкасимон икки ҳужайрали бўлади, учи томонида шохсимон 65 ўсимтаси бўлади. Баҳорда телейтоспоралар ўсиб базидиоспора ҳосил қилади, булар оралиқ ўсимликларни зарарлайди. Қарши кураш: Оралиқ ўсимлигини йўқотиш, сулини эрта муддатларда экиш, фосфорли ва калийли ўғитлардан фойдаланиш, чидамли навлар экиш. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling