Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Зарпечак 
Бу гулли паразит билан асосан беда, себарга, эспарцет касалланади, ҳамма жойда 
тарқалган бўлиб дуккаклиларни ҳосилини кескин камайиб кетишига сабабчи бўлади. 
Зарпечакни барг ва илдизи йўқ, у факат зарарланган ўсимлик ҳисобига яшайди. Уруғлари 
жуда майда, баҳорда униб чиқади, уларнинг ўсимтаси ўсимликка ўралиб ўзининг гаустория 
(сўрғичлари) билан ўсимлик тўқимаси ичига кириб олади ва ширасини сўради. Ўсимликка 
ёпишиб олганидан кейин тупроқдан ажралади, паразитлик қилиб яшашга ўтади. 
Зарпечак вегетатив танасини устки қисмида (юқори) генератив пояда гул ва уруғ ҳосил 
қилади. Уруғ тугиш пайтида зарпечакнинг паразитлик қилиши тўхтайди, вегетатив поясида 
бўлган озиқали модда билан озиқланади Зарпечакнинг қуйидаги турлари учрайди: 
1. Себарга зарпечаги – Cuscuta trifolii. Ёзнинг иккинчи ярмида паразит пояси пушти-сариқ 
тусли гул ҳосил қилиб гуллайди, гуллари бир жойга тўпланган пояда ўтиради, пояси жуда 
шохланган, ипсимон, 0,8-1 мм қалинликда. Гули қизил, пушти-сариқ ёки қорамтир тусли, 


71 
уруғлари юмалоқ, камдан-кам эллипс кўринишида. Себаргани зарарлайди, нам ҳавода бедани ҳам 
зарарлайди. 
2. Европа зарпечаги – Cuscuta europaea L. Поясининг йўғонлиги 2,5 мм га етади, қизил 
рангли, уч томони окиш тусли. Гул тўплами йирик, юмалоқ. Уруғлари шарсимон ёки ноксимон, 
себаргани, бедани ва эспарцетни зарарлайди. 
3. Жануб зарпечаги – Cuscuta breviflora Vis. Пояси сариқ ёки малла тусли, гули сариқ. 
Кўпинча сув босадиган жойларда бўлади, беда ва себаргани зарарлайди. 
4. Тимьян (пидана) зарпечаги – Cuscuta epithymum Murr. Поясининг йўғонлиги 0,3- 0,5 мм 
қизғиш, гуллари пушти оқ тусли, асосан себаргани ва бедани зарарлайди. 
5. Ингичка пояли зарпечак – Cuscuta approximata Bab. Пояси ингичка тукли, пушти сариқ 
тусли ёки яшил рангли, силлиқ ялонғоч. Гуллари оқ, қаттиқ бир жойга тўпланган, бедани 
зарарлайди. Зарпечак уруғи 10 йилгача сақланади, тупроқда 3 ой сақланади. Ингичка пояли 
зарпечак беданинг илдиз бўғзида қишлаши мумкин. 
Зарпечак ички карантин объекти бўлиб ҳисобланади. Ҳосилдорликни камайтириб 
юборади. Чорва молларини заҳарлаши, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Кўпинча гуллаш 
ва уруғ тугиш даврида заҳарли ҳисобланади. Зарпечакли хашакни чорва молларига бериш жуда 
ҳам хавфли бўлиб ҳисобланади. Айниқса сут берувчи ва бўғоз сигирлар тез касалланади ва ҳатто 
ўлиб қолади. 
Қарши кураш чоралари: 
1. Фақат зарарланмаган далалардан уруғлик тайёрлаш; 
2. Уруғни 
электромагнитли 
мослама 
билан 
зарпечак 
уруғидан 
тозалаш; 
З.Зарпечак тушган майдонлар бедасини зарпечак гуллагунча ўриш, ўрилган хашакни 
тезлик билан даладан чиқариб молга бериш ёки ёқиб ташлаш; 
4. Қолган 
қисмини 
20 

ли 
аммиак 
селитраси 
эритмаси 
билан 
ишлаш ёки 0,6 - 0,7 % нитрафен (25 - 30 кг/га) ёки 0,5 - 0,6 % пентахлорфенолят натрий билан 
пуркаш 500 - 600 л/га ҳисобидан; 
5. Алмашлаб экиш; 
6. Йўл четларидаги зарпечакка қарши курашиш; 
7.Мол еган тақдирда ҳам зарпечак уруғи ҳазм бўлмаслигини инобатга олиб, гўнгни иссиқ 
компост қилиш лозим, 45-50 даража иссиқда 10-15 кун ичида униб чиқиш қобилияти йўқолади, 
55-60 даража иссиқда 1-3 соат ичида унинг униш қобилияти йўқолади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling