Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


ЛАВЛАГИ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

ЛАВЛАГИ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ 
Лавлаги ниҳоллари илдизи емирилиши касаллиги ривожланишида замбуруғ ва 
бактерияларнинг 100 тадан ортиқ тури иштирок этиши мумкин. Улардан энг кўп тарқалганлари ва 
фаол касаллик қўзғатувчилари қаторига гифомицетлар Fusarium beticola, Fusarium javanicum
Fusarium moniliforme, Fusarium oxysporum, Rhizoctonia solani, пикнидали замбуруғ Phoma betae, 
оомицетлар Pythium debaryanum, Aphanomycis cochlioides, Aphanomycis raphani, камроқ 
учрайдиганларига бактериялар (Erwinia sp., Pseudomonas sp.,) ва бошқа замбуруғлар киради. 
Ниҳоллар илдизи емирилиши лавлагининг энг муҳим, хавфли ва иқтисодий зарар келтирувчи 
касаллиги ҳисобланади. 
Қўзғатувчиларнинг 
белгилари. 
Fusarium 
javanicum. 
Ҳаво 
мицелийси 
яхши 
ривожланмаган, пўк, кулранг-кўкиш-яшил ёки оч-жигарранг тусли. Макроконидиялар 
пионнотларда, камроқ ҳолларда спородохийларда ривожланади, урчуқ-ўроқ ёки ўроқ шаклли, 
эгилган, 2 томонига қараб ингичкалашувчи, устки ҳужайраси калта ва тўмтоқ, 4-6 ҳужайрали, 4 
ҳужайралиларининг ўлчами 25-60x3,5-6 мкм, кўпинча 35-50x3,5-4,5 мкм, 6 ҳужайралилариники 
40-70x4-6 мкм. Склероцийлар камдан-кам ҳосил бўлади. 
Аскомицет босқичи Nectria haematococca (бошқа манбааларга кўра Hypomyces 
haematococcus). 
Fusarium moniliforme. Ҳаво мицелийси яхши ривожланган, бароқ, оқ ёки оқ-пушти, пушти-
қизғиш ёки сал бинафша тусли. Макроконидиялар ҳаво мицелийси, пионнот ва спородохийларда 
ривожланади, ингичка ўроқ шаклли, эгилган, 2 томонига қараб ингичкалашувчи, 4-6 (камроқ 
ҳолларда 2 ва 7-8) ҳужайрали, 2 ҳужайралиларининг ўлчами 9-30x2-5 мкм, 4 ҳужайралилариники 
20-60x2-4,5 мкм, 6 ҳужайралилариники 37-70x2-4,5 мкм, 8 ҳужайралилариники 58-90x2,5-4,5 мкм. 


77 
Микроконидиялар 1 ҳужайрали, урчуқ-тухум шаклли, занжирчалар ёки сохта бошчаларда ҳосил 
бўлади, ўлчами 4-8x1,5-4 мкм. Типик хламидоспоралари мавжуд эмас, баъзан тўқ-кўк тусли, 
диаметри 80-100 мкм бўлган склероцийлар ҳосил қилади. 
Аскомицет босқичи Gibberella fujikuroi. 
Aphanomycis cochlioides. Гифалар рангсиз, кам ёки ўртача даражада шохланган, эни 3-9 
мкм. Зооспорангийлар жуда узун, 3 мм гача, гифалар билан ўралган, ичида 300 та ва ундан ҳам 
кўпроқ зооспоралар ривожланади. Бирламчи зооспоралар узунчоқ шаклли, зооспорангийдан 
чиқибоқ, цисталарга айланади. Цисталар думалоқ шаклли, диаметри 6-15 мкм. Иккиламчи 
зооспоралар буйрак шаклли, ён томонида 2 та хивчинчали. Оогонийлар гифа ёки ён 
шохчаларучида пайдо бўлади, деярли думалоқ, диаметри 20-29 мкм. Ооспоралар рангсиз ёки 
сариқтусли, диаметри 16-24 мкм. Антеридийлар 1-5 тадан, эгилгаи тўқмоқ шаклли, ўлчами 6,5-
10x9-18 мкм. 
Лавлагидан ташқари исмалоқ ва бошқа экинларни зарарлайди.
Phoma betae. Пикнидалар илдиз бўғзи, барг ва пояларда пайдо бўлади, шар ёки ясси-
думалоқ шаклли, оч- ёки тўқ-қўнғир тусли, диаметри 100-400 мкм. Пикноспоралар рангсиз, 1 
ҳужайрали, тухум, баъзан деярли шар шаклли, ўлчами 3,5-7x3-4 мкм, кўпинча ичида 1-2 томчи ёғ 
мавжуд. 
Аскомицет босқичи Pleospora betae. 
Бу патогенлар қўзғатадиган касалликлар қанд, хўраки ва хашаки лавлагида дунёнинг барча 
минтақаларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам тарқалган. 
Ўсимликлар тупроқда ва тупроқ юзасида, уруғунишидан то 3-4 чин барг чиққунига қадар 
зарарланади. Уруғбарг тупроқда ва униб чиққач бутунлай чириб кетиши мумкин. Ниҳоллар 
илдизларида рангсиз, сўнгра қўнғир доғлар ва чизиқчалар пайдо бўлади. Илдиз ва унинг бўғзида 
қора халқа яралар пайдо бўлади, илдиз жуда ингичка ва ипсимон бўлиб қолади, чирийди. Бундай 
ниҳолларнинг ўсиши секинлашади, улар кўпинча сўлиб, қуриб қолади. 
Оғир тупроққа сифатсиз, калибрланмаган, фунгицид билан дориланмаган уруғни экиш, 
қатқалоқ, ҳароратнинг кескин ўзгаришлари, ҳаво паст ва нам келиши заиф, нимжон ниҳоллар 
олиниши ва улар илдиз емирилишига ўта чидамсиз бўлишига олиб келади. 
Намлик шароитида зарарланган илдизлар пушти-оқ (Fusarium spp.,), қўнғир (R. solani), оқ 
(P. debaryanum) мицелий, ёки қора нуқталар шаклидаги пикнидалар (P. betae) билан қопланади. 
Касаллик катта зарар етказади - экилган уруғнинг бир қисми моғор билан қопланиб, чириб 
кетади, унган ниҳолларнинг илдизи емирилади ва ниҳоллар текис чиқмайди, жуда сийрак бўлиб 
қолади, натижада қайта экиш талаб қилинади, экин ўсишдан орқада қолади, илдизмевалар кеч 
етилади ва ҳосили 10-40% гача пасаяди, улардаги қанд миндори камаяди. 
Битта далага ҳар йили ёки йил ора лавлаги экилиши қўзғатувчилар миқдори тупроқда 
йилдан йилга кўпайишига ва касаллик йилдан йилга кучайишига олиб келади. 
Фомоз билан лавлаги вегетация даврида ҳам зарарланади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling