Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

қарши кураш чоралари 
 
 Каноп касалликлари. Макроспориоз. Касаллик уруғдан унган кўчатларда ва катта ёшдаги 
ўсимликларда учрайди. Дастлабки белгилар ўсимлик баргида тўқ қўнғир рангдаги майда думалоқ 
доғлар шаклида пайдо бўлади. Доғларнинг устки юзаси думалоқ, қавариқ бўлиб, моғор билан 
қопланади. 
Касалликни такомиллашмаган замбуруғлар синфи вакили Macrosporium hibiscinum Thum 
келтириб чиқаради. Замбуруғ ўсимлик қолдиқларида конидия ва мицелий ҳолида қишлайди. 
Конидиялари силлиқ, бўйига ва энига тўсиқча ҳосил қиладиган бўлиб, ўлчами 47-70х11-14 мкм, 
узун оёқча ҳосил қилади ва конидияси 20-25°С ҳароратда яхши ривожланади. Касалланган ёш 
ўсимликлариинг барги икки баробар қисқариб, тезда тушиб кетади, ўсимлик ўсишдан орқада 
қолади. 
Илдиз чириш касаллиги. Уруғдан унган кўчатларнинг илдиз бўғзида ҳар хил шаклдаги 
яшил доғлар пайдо бўлиб, унинг усти шилимшиқ билан қопланади. Бир кеча давомида доғлар 
жигар рангга кириб пояни ўраб олади. Натижада поянинг пўстлоқ қисмидаги луб толалари 
чирийди ва баргга кўтариладиган сув ва озиқ моддалар ҳаракати тўхтайди. Касаллалган 
ўсимликлар қуриб қолади ва тупроқдан осон суғурилиб чиқади. Катта ёшдаги ўсимликларнинг 
илдиз бўғзида ҳосил бўлган яшил доғлар икки кеча давомида пояни ўраб олади ва 2-5 см илдиз 
тизимигача зарарлайди. Касалланган ўсимлик барглари сўлиб, курийди. Бундай ўсимликлар пояси 
илдиз бўғзидан синиб кетади. 
Касаллик қўзгатувчиси такомиллашмаган замбуруглар синфи вакили Rhizoctonia solani 
Kuhn., ҳисобланади. Замбуруг тупроқнинг ҳайдалма қатламида склероцийлар ва мицелий ҳолида 
қишлайди. Инфекция миқдори тупроқнинг 0-10 см қалинлигида кўп учрайди. Касаллик 
қўзғатувчисининг ривожланиши учун оптимал ҳарорат 26-28°С, намлик 65% ни ташкил қилади. 
Фузариоз сўлиш. Бу касаллик катта ёшдаги ўсимдикларда июн ойларидан бошлаб намоён 
бўлади. Ҳарорат кўтарилганда уруғдан унган кўчатлар ҳам касалланади. Касалланган ўсимлик 
илдизида тўқ жигар ёки қора рангдаги доғлар пайдо бўлади. Бу доғлар илдиз бўғзи атофини ўраб 
олади ва устини бинафша рангдаги мицелий қоплайди. Касалланган ўсимлик барглари яшил 
рангда бўлсада, тургор ҳолатини йўқотади, ўсимлик сўлиб, қуриб қолади. Бундай белгиларга эга 
бўлган ўсимлик поясини кўндаланг кесилганда луб толаларининг паренхималари ва ёғочлик 
қисми қорайиб кетганлигини кўриш мумкин. 
Касалликни Fusarium oxysporum Snid.et Hans.., замбуруғи келтириб чиқаради. Замбуруғ 
тупроқда макро, микроконидиялар ва хламидоспоралар ҳосил қилади ва улар воситасида 
тарқалади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling