Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Сохта ун шудринг касаллиги


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Сохта ун шудринг касаллиги. Касаллик қўзғатувчиси ҳакиқий паразит оомицетлар 
синфининг, Пероноспоралилар тартибига мансуб Plasmopara helianthi Novot тури ҳисобланади. 
Бирламчи инфекция билан касалланган ёш ўсимликлар 3 та хақиқий барг ҳосил қилгунга қадар 
белгиларни намоён қилади. Касаллнган ўсимликлар ўсишдан орқада қолади, баландаиги 15-30 см 
ни ташкил қилиб, илдизи заифлашади. Пояси ингичкалашиб, барглари майда ним яшил рангга 
киради. 
Замбуруғнинг бир ҳужайрали мицелийси баргнинг ҳужайралари ва орасида ривожланиб, 
барг орқа томонидаги устицасидан конидиялари чиқиб туради. Касалланган ўсимлик кейинчалик 
нобуд бўлади, яхши ривожланмаган нозик уруғлар ҳосил қилади.


76 
Вегетациянинг кейинги босқичларида касалланган ўсимликларнинг қоплағич тўқималари 
ёрилиб, ёғсимон яшил доғлар ҳосил қилади. Бу доғларнинг орқа томонида оқ рангдаги моғорда 
замбуруғ конидиялари кўзга ташланади. Касалланган тўқималарда ҳосил бўлган ооспоралар 
тупроқда 7 йилга қадар сақланиб, инфекция манбаи бўлиб хизмат қилади. Баҳор фаслида 
ооспоралардан зооспорангийлар ҳосил бўлиб, унда 2 та хивчинчали зооспора кунгабоқар 
илдизини зарарлайди. Замбуруғ гаусторийлар воситасида илдиз тўқималаридан озиқланиб
мицелий воситасида ўсимлик тўқималарида тарқалади. Мицелийнинг барг орқа томонидан 
чикқан конидия бандларида ҳосил бўлиб, нам шароитида 15-18°С да соғлом ўсимликларни 
касаллантиради. 
Касалликка қарши кураш учун уруғликни соғлом ўсимликлардан тайёрлаш, алмашиб экиш
қоидаларига амал қилиш, уруғликни фунгицидлар билан дорилаш, уруғларни муддатида экиш, 
кўчатлар меъёрини назорат қилиш, тупроқни чуқур ҳайдаб, ўсимлик қолдиқларини ўз вақтида 
йиғиштириб олиб ташлаш керак. 
Занг касаллиги. Касалликни базидиомицетлар синфига мансуб Puccinia helianthi Schw. 
замбуруғи келтириб чиқаради. Замбуруғнинг барча ривожланиш босқичлари кунгабоқар баргида 
рўй беради. 
Эрта баҳорда баргнинг орқа томонида жигар рангдаги эцидияларда эцидиоспоралар 
етилади. Баргларда қизғиш жигар рангли уредоспораларда етилган споралар ҳосил бўлади. 
Уредоспоралар 
ноқулай 
шароитга 
чидамли 
бўлиб, 
узоқ 
вақт 
сақланиш 
хусусиятига 
эга. 
Вегетация 
охирида 
кунгабоқар 
баргининг 
олдинги 
ва 
орқа 
томонида тўқ жигар рангдаги пустулалардан телейтоспоралар етилади. Телейтоспоралар қишлаб 
чиққандан кейин ундан базидиоспоралар ҳосил бўлади. Касаллик 18-20
0
С ҳароратда тез тарқалади. 
Касалланган ўсимлик барглари қуриб, хосилдорлиги кескин камаяди. 
Касалликка қарши кураш учун алмашиб экиш қоидаларига амал қилиш, бегона ўтларга 
қарши курашиш, ўсимлик қолдиқларини йўқотиш ва тупроқни чуқур ҳайдаш, уруғни экишдан 
олдин дорилаб экиш ва касалликка чидамли навларни экиш керак. 
Саволлар: 
Кунгабоқарнинг сохта ун шудринг касаллигининг белгилари, касаллик қўзғатвчиси ва уни зарари 
қандай ? 
Кунгабоқарнинг занг касаллигининг белгилари, касаллик қўзгатувчиси, зарари қандай ? 
Кунгабоқарнинг оқ чириш касаллигининг белгилари, касаллик қўзғатувчиси, зарари ва 
касалликларга қарши кураш чоралари қандай? 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling