Мой олинадиган ўсимликлар касалликлари ва уларга
қарши кураш чоралари
Оқ чириш ёки склеротиниоз- Касалликни аскомицстлар синфи, дискомицетлар гуруҳига
мансуб Sclorotinia libertana Fuck. замбуруғи келтириб чиқаради. Касаллик кунгабоқарни уруғдан
унган кўчатларидан бошланиб вегетациянинг охирига қадар давом этади. Касалланган
ўсимликнинг зарарланган тўқималари парчаланиб, уруғпалладан ҳосил бўлган илдизи, барги ва
асосий пояси чирийди, касалланган жойнинг юзаси замбуруғнинг оқ рангдаги мицелийси билан
қопланади. Кейинчалик мицелийда дастлаб оқ рангдаги, кейин қора рангдаги склероциялар
етилади.
Кунгабоқар поясининг юқори қисми сўлийди, саватча ҳосил қилмайди. Нам ҳово
шароитида поянинг юзаси мицелий билан қопланади. Касалланган уруғлар юзаси ҳам мицелий
билан қопланиб, кейинчалик склероций ҳосил қилади. Касаллик қўзгатувчиси ҳаёт жараёнида
мицелиал ва склероциал босқични босиб ўтади. Замбуруғ конидиялар ҳосил қилмаганлигидан
мицелий бўлаклари билан тарқалади.
Замбуруғ ўсимлик аъзоларининг тупроқдаги қолдиқларида тупроқда, уруғликда сақланади.
Ҳаёт жараёнида мицелийдан янги замбуруғ склероцийлардан апотеций ва халтачалар ҳосил
бўлади. Апотецийдан ҳосил бўлган халтачалар шамол ёрдамида тарқалиб ўсимликларни
касаллантиради. Касалланиш
:
учун зарур ҳарорат 15-18°С ни ташкил қилиб склероцийларнинг
сақланиши 1-3 см тупроқда 3 йилни ташкил қилади.
Касалликка қарши курашиш учун алмашиб экиш қоидаларига амал қилиш, бошоқли
экинларни кунгабоқар ўрнига экиш, уруғлик учун соғлом саватчаларни танлаб олиш, уруғларни
соғлом бўлишини таъминлаш учун фунгицидлар билан ишлов бериш керак. Тупроққа фосфорли,
калийли ўғитларни ва бор, мис, марганец каби микроэлементларни солиш керак. Касаллик
белгиларига эга бўлган ўсимликларни ва уларнинг қолдиқларини экин даласидан чиқариб ташлаш
керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |