Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Лавлагининг қўнғир чириши


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Лавлагининг қўнғир чириши (ризоктониоз)ни Rhizoctinia solani замбуруғи қўзғатади. 
Касаллик Ўзбекистонда ҳам қайд этилган. Илдизмева дум томонидан чирийди. Чириган 
тўқималар устида қўнғир, қалин, жунга ўхшаш моғор қатлами ривожланади. Баргбандлари ҳам 
чириши мумкин. Касаллик ўчоқлари даланинг паст жойларида, экин ортиқча суғорилганда ва 
айниқса лавлаги якка ҳоким бўлган далаларда пайдо бўлади (Пересыпкин, 1982; Рашидов ва б., 
1998). 
Лавлагининг бўртма (бўқоқ) касаллигини Agrobacterium tumefaciens бактерияси 
қўзғатади. Касаллик Ўзбекистонда ҳам қайд этилган, аммо у далада кам учрайди. Бактерия қанд ва 
хўраки лавлагини ҳамда 60 дан кўп бошқа ўсимлик турларини зарарлайди, аммо унинг алоҳида 
штаммлари (мисол учун лавлагини зарарловчи штаммлар) зарарлай оладиган хўжайин 
ўсимликлар турлари жуда чегараланган. 
Қўзғатувчи Agrobacterium tumefaciens бактерияси, аэроб, грамманфий, учлари тўмтоқ 
таёқча, 1-6 та хивчинчали перитрих, ҳаракатчан ёки баъзан ҳаракатчан эмас, зндоспоралари йўқ, 
1,0-3,0x0,4-1,0 мкм, биттадан ёки занжирчаларда жойлашган, битта хивчинчаси ёрдамида 
ҳаракатланувчи. Бактерия тупроқда яшайди. КДА ва бошқа одатдаги озуқа муҳитларида 
колониялари оқ ёки сарғиш-оқ, бўртган шаклли, ялтироқ ва тиниқ. Қўзғатувчининг учта кенжа 
тури (биовари) мавжуд. Қўзғатувчи бактерия ва унинг биоварларини ажратиш учун махсус озуқа 
муҳитлари кашф қилинган, аммо тўғри ташхис қўйиш учун бактерия билан хўжайин ўсимликни 
сунъий зарарлаш ва қайта ажратиб олиш зарур. Индикатор ўсимликлар сифатида помидор


81 
тамаки, кунгабоқар ишлатилади ва бактериянинг вирулент штаммлари уларда шишлар ҳосил 
қилади. 
Бактериянинг галл қўзғатиш (вирулентлик) хусусиятини ДНК дан ташкил топган Ti-
плазмидаси (Ti-ДНК) таъминлайди. Қўзғатувчининг номенклатураси анча чалкаш, чунки 
номенклатура бактериянинг касаллик қўзғатиш хусусиятига асосланган, бу хусусият эса 
плазмидага боғлиқ. Бактериянинг шишлардан ажратилган, аммо плазмидасини йўқотган 
штаммлари патогенлик хусусиятини (вирулентлигини) ҳам йўқотади (Moore, 1991). 
Бактерия илдизмевага механик жароҳатлар орқали киради. Илдизмева устида ҳар хил 
катталикдаги, баъзан ўзидан ҳам катта бўлган шиш ва ғуддалар ўсиб чиқади. Упарнинг ичида 
бўшлиқ (кавак) лар бўлмайди. Ғуддалар илдиз билан ингичка бўйинча орқали боғланган бўлиб, 
уларни осон синдириб, узиб олиш мумкин. Бўртмаларнинг усти силлиқ ёки ғадир-будур, сўгаллар 
билан қопланган, пўк, ичи оқ рангли тўқимадан иборат; ичида каваклар ва бактериялар йўқ. 
Бўртмалар бактерия лавлаги меваси ҳужайраларини қичитиши ва улар тез-тез бўлиниши 
(гиперплазия) таъсирида ривожланади. Вегетация даврида бўртмалар чиримайди, аммо 
омборхоналарда сақлаш пайтида лавлаги осон чириб кетади (Пересыпкин, 1982; Вянгеляускайте и 
др. 1989; Рашидов ва б., 1998; Ганиев, Недорезков, 2005). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling