Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Лавлагининг чириш касалликлари билан кураш чоралари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Лавлагининг чириш касалликлари билан кураш чоралари. Илдизмевалар чириши 
ривожланишининг асосий сабаби - илдизмевалар сўлғин, натижада физиологик кучсиз бўлиб 
қолишидир. Йиғиштириб олинган илдизмеваларни сўлғин бўлиб қолишидан, совуқдан ва механик 
жароҳатлардан 
асраш; 
барча 
зарарланганларини 
алоҳида 
жойга 
ажратиш, 
кучли 
зарарланганларига формалин, темир купороси ёки оҳак суви билан ишлов бериб, ўша жойда 
кўмиб ташлаш, кам зарарланганларини тозалаб, молга ем учун ёки қайта ишлашга йўллаш; 
лавлагини ўша далага 3-4 йилдан сўнг қайта экишни кўзда тутувчи алмашлаб экишни жорий 
қилиш (лавлаги учун энг яхши ўтмишдошлар - ғалла ва дуккакли экинлар); агротехника 
қоидаларига риоя қилиш, экишдан олдин далани яхшилаб текислаш, нордон тупроқларни 
оҳаклаш, гўнгни элементлар баланси сақланган ўғит билан бирга солиш; омборхоналарга жойлаш 


82 
учун фақат соғлом илдизмеваларни танлаб олиш; чириш қўзғатувчилари сал нордонроқ муҳитда 
яхши ривожланади, шу сабабдан уларни жойлашдай олдин оҳак сути (10 л/т) ёки бўр билан ишлов 
бериш керак; вақтинча сақлаш жойлари ва омборхоналарни пухта тайёрлаш ва дезинфекциялаш; 
сақлаш пайтида ҳарорат 1-3°С, намлик 90-95% бўлишини таъмин-лаш; илдиз емирилиши ва 
церкоспорозга қарши келтирилган тадбирларни қўллаш тавсия қилинади (Герасимов, Осницкая, 
1961; Пересыпкин, 1982; Вянгеляускайте и др., 1989; Сычев, Мизунов, 1991; Рашидов ва б., 1998; 
Ганиев, Недорезков, 2005). 
Лавлагининг фомоз касаллигини Phoma betae пикнидали замбуруғи қўзғатади. Касаллик 
дунёнинг барча минтақаларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам қайд этилган. Патоген лавлагининг 
барча турларини ва исмалоқни зарарлайди, экин ва ҳосилга сезиларли талафот етказади. 
Замбуруғ уруғбарг ва ниҳоллар нобуд бўлиши, барг, поя ва уруғлар доғланиши, илдиз ва 
илдизмевалар чиришини қўзғатади. Баргларда сарғиш-қўнғир ёки оч-қўнғир, диаметри 0,2 см дан 
2,5 см гача келадиган, концентрик доиралар шаклидаги некротик доғлар, уларнинг устида, 
доғларнинг тўқимаси ичида, оддий кўзга кўринадиган қора нуқталар - замбуруғнинг пикнидалари 
пайдо бўлади, барг нобуд бўлиши, айниқса иссиқ об-ҳавода, тезлашади. Пикнидалардан 
конидиялар ёмғир пайтида оқиб чиқади, шамол ва ёмғир томчилари ёрдамида тарқалади ва бошқа 
ўсимлик баргларини зарарлайди. 
Зарарланган уруғлик лавлаги баргларидан қўзғатувчи уруғларга ва илдизмеваларга ўтиб 
зарарлаши мумкин. Зарарланган уруғлардан ўсиб чиққан ниҳоллар илдиз емирилиши билан 
шикастланади. 
Зарарланган илдизмеваларда вегетация даврида (айниқса тупроқда микроэлементлар ва 
бор танқислигида) қуруқ чириш ва омборхонада сақлаш пайтида комплекс чириш ривожланади. 
Касаллик омборхоналарда катта хавф туғдиради; сақланаётган илдизмеваларда олдин 
қўнғир, сўнгра қораядиган доғлар пайдо бўлади; улар чирийди, чириган тўқималар қуруқ ва 
қаттиқ бўлиб, сўнгра иккиламчи микроорганизмлар (жумладан юмшоқ чириш бактериялари) 
билан зарарланади ва тўқималар илвираб кетади. 
Уруғлик учун экилган зарарланган илдизмевалар ўсмайди ёки майда, устида замбуруғ 
пикнидалари мавжуд бўлган уруғлар ривожланади. 
Қўзғатувчи ўсимлик қолдиқларида, илдизмеваларда ва уруғда қишлайди. 
Фомоз билан курашда лавлаги илдиз емирилиши, церкоспороз ва чириш касалликларига 
қарши тавсия қилинган чора-тадбирларни қўллаш лозим (Герасимов, Осницкая, 1961; 
Пересыпкин, 1982; Вянгеляускайте и др. 1989; Сычев, Мизунов, 1991; Рашидов ва б., 1998; 
Ганиев, Недорезков, 2005). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling