Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Картошка касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Картошка касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари 
Картошка ниҳоллари фузариозини Fusarium туркумига мансуб гифомицетлар қўзғатади. 
Касаллик дунёнинг барча мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам учрайди. Зарарланган 
туганаклар 
(кам ҳолларда уруғлар) инфекциянинг асосий манбаидир. 
Картошка 
ниҳоллари 
ризоктониозини 
Rhizoctonia 
solani
замбуруғи қўзғатади. Ризоктониоз дунёнинг барча мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам 
учрайди. 
Зарарланган 
ўсимлик 
қолдиқлари ва картошка туганаклари ниҳоллар учун асосий инфекция манбаи ҳисобланади. 
Уруғлик 
туганаклар 
совуқ 
ва 
нам 
тупроққа 
экилганда, 
ниҳоллар 
тез 
униб 
чиқа 
олмайди, 
тупроқ 
ичида 
чирийди, 
уларнинг илдизпоялари ва илдиз бўғзида бироз ботиқ, қўнғир яралар пайдо бўлади, баъзан 
ниҳоллар сўлиб қолади (Int. Potato Center, 1982). Қўзғатувчи организм базидиомицетлар синфига 
оид Thanatephorus cucumeris (Watking, 1981) ва бошқа хабар (Пересыпкин, 1986) га кўра – 
Hupochnus solani) замбуруғи бўлиб, у тупроқда Mycelia sterilia гуруҳига мансуб, вегетатив 
Rhizoctonia solani шаклида, одатда ўсимлик қолдиқларида сапротроф сифатида яшайди, аммо 
касалликка 
мойил 
экин 
турларининг 
илдизлари 
зарарланган 
тупроқ 
зонасига кирганда, замбуруғ кучли паразитга айланади. 
Қўзғатувчининг белгилари: Rhizoctonia solani. Замбуруғ танаси каноп ипи ("шнур") 
шаклини ҳосил қилувчи, кўп ҳужайрали, олдин рангсиз, сўнгра жигарранг ёки қўнғир тус олувчи, 
узунлиги 1 см ёки узунроқ, кенглиги 5,5-10 мкм бўлган, кўп ҳужайрали гифалардан иборат. 
Гифаларда узоқ вақт сақланишга мўлжалланган, тўқ-қўнғир, ўлчами 15-30x11-17 мкм келадиган 
йўғон (баъзан "псевдоконидиялар" деб аталувчи) ҳужайралар занжирчалари ва оқ, сўнгра тўқ-
қўнғир тус олувчи (псевдо)склероцийлар ривожланади. Вақт ўтиши билан улар қора тусга киради 
ва диаметри 1-3 мм га етади. Бу йўғон ҳужайралар ва склероцийлар тупроқда 12-15 см чуқурликда, 
ўсимлик қолдиқларида, касалликка мойил экин илдизларининг тўқималари яна пайдо бўлгунича, 
фунгистазис ёрдамида тиним даврига кириб, сақланади. Замбуруғ базидиялари ҳам гифаларда 


84 
ривожланади, улар бир ҳужайрали, тўқмоқ шаклли. Базидия устида носимметрик овал шаклли
рангсиз, ўлчами 8-14x4-6 мкм бўлган базидиоспоралар пайдо бўлади. 
Замбуруғ ҳар хил экинларни касаллантиради, аммо бир экин тагидаги популяция иккинчи 
экин учун кам зарарли, мисол учун, далада картошкада ривожланган склероцийлар бошқа 
экинларни кам зарарлайди. Бир экин тури далада узоқ йиллар давомида ўстирилганда, тупроқда 
ўша экинни жуда кучли зарарлайдиган популяция тўпланиб, йилдан-йилга кўпайиб бориши 
аниқланган (Watking, 1981).

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling