Режа: Режа: - 1.Экологиянинг қисқача ривожланиш тарихи
- 2.Фаннинг ривожланишига хисса қўшган олимлар
- 3.Ўсимликлар экологиясининг бошқа фанлар билан боғланиши
- Таянч сўзлар: экология, экология тарихи, ўсимликлар, география, қуёш иссиқлиги, экологик физиология, тупроқ, муҳит
Экологиянинг қисқача ривожланиш тарихи - Тирик организмларнинг атроф-муҳитга муносабати қадим замонларда ҳам маълум бўлган. Чунончи, ўсимликларнинг яшаш шароитига муносабати ҳақидаги маълумотларни эрамизгача бўлган 372-278-йилларда Теофраст ва янги эранинг 23-79-йилларида Катта Плиний келтириб ўтган эди.
- Теофраст Александр Македонский билан биргаликдаги юришларида йиққан материалларини ишлаб чиқиб, Осиё, Африка ва Европа ўсимликларини ўзаро таққослади, кейин ўсимликларнинг шакли ва ўсиши иқлим, тупроқ шароитига ҳамда ўстириш усулларига боғлиқлигини қайд қилиб ўтди.
- Ўсимликларнинг экологик классификациясини таклиф этди, Кейинчалик, XIII асрда Альберт Великий экологик масалаларга тўхталиб, ўсимликлар қишки тиним даврининг сабаблари, улар озиқланиш, тупроқ шароитига, қуёш иссиқлигига боғлиқ ҳолда ўсиши ва кўпайиши тўғрисидаги фикрларини баён қилди.
Академик И. И. Лепехин (1740-1802) мўътадил иқлим зоналари, тропик ва чўллар ландшафти ўсимликларини таърифдаган, шунингдек, ўсимликларнинг" тарқалиши иқлимга боғлиқлигини ва баланд тоғ ҳамда тундра ўсимликларининг ўхшашлигини кўрсатиб ўтган. - Академик И. И. Лепехин (1740-1802) мўътадил иқлим зоналари, тропик ва чўллар ландшафти ўсимликларини таърифдаган, шунингдек, ўсимликларнинг" тарқалиши иқлимга боғлиқлигини ва баланд тоғ ҳамда тундра ўсимликларининг ўхшашлигини кўрсатиб ўтган.
- А. Г. Болотов (1738-1833) мевали дарахтларнинг уруғ кўчатига таъсир кўрсатиш усулларини ишлаб чиқди ва ўсимликлар ҳаётида минерал тузларнинг ролини кўрсатди.
- Шунингдек, у ўсимликларнинг яшаш жойидаги классификациясини яратди; ўз ишларида ўсимликларнинг ўзаро муносабати масалалари устида ҳам тўхталиб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |