Ўсимликлар экологияси фанига кириш


Популяциялар экологияси инглиз олими Ч. Элтон (1930) томонидан ривожлантирилди


Download 434.34 Kb.
bet3/4
Sana16.02.2023
Hajmi434.34 Kb.
#1203931
1   2   3   4
Bog'liq
1. O`simliklar ekologiyasi

Популяциялар экологияси инглиз олими Ч. Элтон (1930) томонидан ривожлантирилди.

  • Популяциялар экологияси инглиз олими Ч. Элтон (1930) томонидан ривожлантирилди.
  • У айрим организмларни ўрганишдан популяцияларни ўрганишга ўтиш кераклигини айтди, чунки мослашиш жараёнлари популяция миқёсида кечади.
  • Популяцион экологиянинг ривожланишида С. А. Северцов, С. С. Шварц, Н. П. Наумов, П. А. Викторов, В. Н. Синская, Т. А. Работнов ва А. А. Урановлар катта ҳисса қўшганлар.
  • А. Тенсли 1935-йилда "Экосистема" тушунчасини фанга киритди.
  • "Биогеоценоз" тушунчаси 1942-йилда В. Н. Сукачев томонидан киритилди.

Ўсимликлар экологияси фанини ўрганишда асосан қуйидаги методлар ўрганилади

  • Ўсимликлар экологияси фанини ўрганишда асосан қуйидаги методлар ўрганилади
  • Даладаги экспрементал методлар
  • Лаборотория методлар
  • Турли минтқаларда ўсимликларни солиштириш методлари
  • Ёруғлик, намлик, харорат, тупроқ омили, атмосфера хавоси ва бошқа омилларнинг ўсимликларга таъсирини ўрганиш методлари
  • Ўсимликларни системали анализ қилиш асосида турли экологик омилларга чидамлилигини аниқлаш методлари, Корелцион методи.
  • Математик маделлаштириш методи

Ўсимликлар экологиясининг бошқа фанлар билан боғланиши

  • Ўсимликлар экологиясининг бошқа фанлар билан боғланиши
  • Экологлар айрим факторларни, яъни температура, ёруғлик, намлик ва бошқаларни ўрганиш учун тегишли методлардан фойдаланиши керак; бунинг учун эса улар ҳамма вақт физика, химия, метеорология, климатология, тупроқшунослик билан боғлиқ ҳолда иш кўришларига тўғри келади.
  • Кейинги вақтларда математика ва ЭҲМ дан фойдаланиш ҳам кучайиб бормоқда.

Ўсимликлар экологияси биология фанларидан физиология билан чамбарчас боғлиқ. Лекин физиология соҳасидаги тадқиқотлар қатъий назорат қилинадиган шароитда ўтказилади, экологлар эса доимий равишда ўзгариб турадиган табиий шароит билан боғлиқ ҳолда иш олиб борадилар.

  • Ўсимликлар экологияси биология фанларидан физиология билан чамбарчас боғлиқ. Лекин физиология соҳасидаги тадқиқотлар қатъий назорат қилинадиган шароитда ўтказилади, экологлар эса доимий равишда ўзгариб турадиган табиий шароит билан боғлиқ ҳолда иш олиб борадилар.
  • Ўсимликларни табиий шароитда бошқа организмлардан яккалаб қўйиб бўлмайди. Бундан ташқари, эколог ҳамма вақт ўрганилаётган тур билан конкурентлик қиладиган бошқа турларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиши керак.
  • Бу эса кузатиш олиб боришни анча мураккаблаштириб юборади, чунки мазкур турнинг ҳаёт кечириши учун ўрганилаётган муҳит факторларига қараганда ценозда қатнашаётган бошқа вакиллар катта роль ўйнайди. Физиологлар яратган қонуниятлар табиатда бошқача намоён бўлади.
  • Шунга кўра, экология, айниқса амалий экология халқ хўжалиги учун муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бир вақтда кўпчилик физиологлар (Л. А. Иванов, В. Н. Любименко, Н. А. Максимов, Г. Люндегорд ва бошқалар) бевосита табиатда кузатиш олиб борганлар.

Download 434.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling