Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Лавлагининг 
бошқа 
касалликлари. 
Ўзбекистонда 
лавлагида 
альтернариоз (қўзғатувчи Alternaria sp.) ҳамда қўзғатувчилари ва белгилари баён қилинмаган 
илдизмевалар 
қуруқ 
чириши, 
барг 
кулранг 
ва 
бактериоз 
доғланишлари, 
мавжудлиги 
хабар 
қилинган 
(Рашидов 
ва 
б., 
1998), 
аммо 
бу 
касалликлар 
мамлакатимизда 
тарқалганлиги 
кузатувларда ўз исботини топиши лозим. 
Турпда оқ занг (қўзғатувчи Albigo candida) учраши ҳам қайд этилган (Киргизбаева и др., 
1985). 
Лавлаги мозаикасини вирус (Beta virus 2) қўзғатади. Вирионлари ипсимон шаклли, 733x15 
нм, инактивация ҳарорати 55...60°С, бошқа адабиёт манбааларига кўра 67...70°С, охирги 
суюлтириш 1:10000 дан 1:1000000 гача, вирус ўсимлик шарбатида хона ҳароратида 2-4 кун 
сақланади. Криптограммаси */*; */*; Е/Е; S/Ар. Касаллик дунёнинг барча минтақаларида 
тарқалган, Ўзбекистонда хўраки ва хашаки лавлагида қайд этилган. Лавлагидан ташқари, вирус 
билан хашаки дуккакли экинлар, исмалоқ, эшакшўра, қайлюғун ва олабўта ҳам зарарланади.
Зарарланган ўсимлик баргларида мозаика ривожланади, уларнинг усти бироз ғижимланган 
тус олади. 
Экин ичида вирус 44 та шира турлари (асосан шафтоли ва лавлаги шираси), саратон ва 
қандалалар воситасида тарқалади. Асосий инфекция манбаи вирус билан зарарланган, уруғ олиш 
учун экилган илдизмевалар ҳамда қишловчи бегона ўтлар ҳисобланади; улардан вирус биринчи 
йил экилган лавлагига ўтади. 
Касаллик илдизмевалар ҳосилини пасайтиради, уруғ ҳосилини эса 20% гача камайтиради. 
Кураш чоралари. Уруғлик ва 1- йил экинларини бир-биридан камида 1 км узоқликда 
жойлаштириш; экишдан олдин уруғни термик усулда зарарсизлантириш; сўрувчи ҳашаротлар ва 


83 
бегона ўтлар билан курашиш лозим (Власов, 1958, 1960; Герасимов, Осницкая, 1961; Власов, 
Ларина, 1982; Пересыпкин, 1982; Рашидов ваб., 1998). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling