Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Картошка туганакларининг қора калмараз (ризоктониоз) касаллигини


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Картошка туганакларининг қора калмараз (ризоктониоз) касаллигини Rhizoctonia 
solani замбуруғи қўзғатади. Замбуруғ тупроқда бутун дунёда тарқалган, Ўзбекистонда 
омборхоналарда туганакларни зарарлаши ЎГЭБИ ходимлари томонидан хабар қилинган, бошқа 
кузатувларда унинг картошка туганакларида жуда кам учраши қайд этилган (Холмуродов, 2004). 
Ризоктониоз картошканинг туганак, новда, поя, илдизпоя ва илдизларини зарарлайди. Касал 
туганаклар экилганда, ризоктониоз ниҳолларга катта зарар етказади, уларни жуда сийрак қилиб 
қўяди, чунки ниҳоллар тупроқ юзасига чиқмасдан ёки чиққандан сўнг тезда чирийди. Уруғлик 
туганаклар чуқур экилса, нобуд бўлган ниҳоллар сони ошади. Илдизпоя ва поянинг пастки 
қисмида бироз ботиқ, ҳажми ва шакли ҳар хил бўлган қўнғир доғлар ва яралар, уларнинг устида 
сарғиш-қўнғир гифалар қатлами пайдо бўлади. Зарарланган туганаклар устида қаттиқ, тўқ-қўнғир, 
сўнгра қораювчи, шакли ҳар хил склероцийлар ри-вожланади. Касаллик юқори намлик ва 9-27°С 
(оптимум 15-21°С) ҳароратда ривожланади. Замбуруғ ўсимлик қолдиқларида сақланади ва 
склероцийлари ёрдамида картошка туганаклари билан тарқалади. Созтупроқларда камроқ, қумоқ 
тупроқда кўпроқ учрайди ва ўсимликларни кучлироқ зарарлайди. Картошкадан ташқари помидор, 
бақлажон, қалампир, сабзи, карам, лавлаги, турп, бодринг, салат, қовоқ, тамаки, ғўза ва бошқа кўп 
экин ва бегона ўтларни зарарлайди. Касалликка чидамли навлар мавжуд эмас. Бошоқли экинлар ва 
ўтлар зарарланмайди, беда жуда кам зарарланади. Туганаклар зарарланиш даражаси билан боғлиқ 
ҳолда, ризоктониоз картошка ҳосилининг 16-25 фоизини йўқотиши аниқланган. 
Кураш чоралари. Уруғлик учун соғлом туганаклар қўллаш, уларни саёз экиш, картошка 
экиш қаторларига тупроқ фунгициди киритиш, далада тупроқ кучли зарарланмаган ҳолларда 
экишдан олдин самарали фунгицидлар билан дорилаш, ҳосилни ўз вақтида йиғиб олиш тавсия 
қилинади (Пересыпкин, 1982; Int. Potato Center, 1982). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling