89
Омборхонада сақланаётган картошкада касаллик белгилари 4-5 ойдан сўнг юзага чиқади ва
баҳоргача ривожланиши давом этади. Туганаклар устида қорамтир, думалоқ, диаметри 2-4 мм
гача, атрофи бироз ботиқ бўртма пустула (яра) лар пайдо бўлади, ўша
жойлар бироз
ғижимланганга ўхшаб қолади. Замбуруғ туганакларга кўзчалари ва ҳар хил яралар (механик
жароҳатлар, ҳашарот чаққан ёки касаллик туфайли пайдо бўлган тешиклар) орқали киради.
Ўсимлик қолдиқлари, зарарланган туганак ва тупроқдаги склероцийлар инфекция манбаи бўлиб
хизмат қилади. Зарарланган туганакларнинг сифати бузилади, уруғлик
учун ишлатилганда
ниҳоллар сони камаяди. Касалликка чидамли навлар йўқ.
Кураш чоралари. Омборхоналарда картошкани сақлаш қоидаларига риоя қилишдан иборат
(Пересыпкин, 1982). Ооспороз Ўзбекистонда ҳам омборхоналарда учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: