Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Картошка вертициллёз сўлиши (вертициллёз вилт) ни


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Картошка вертициллёз сўлиши (вертициллёз вилт) ни Verticillium albo-atrum ва 
V.dahliae замбуруғлари қўзғатади. Касаллик кўп мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда ҳам қайд 
этилган бўлса ҳам, унинг картошкада тарқалиши ва ҳосилга зарари ўрганилмаган. Сўлиш одатда 
ўсимликлар гуллаш даврида ёки кейинроқ, кўпинча пастки баргларнинг бир томони сарғайиши 
билан бошланади. Поя пастки қисми қия кесилса, ўтказувчи тўқималарда қўнғир доғларни кўриш 
мумкин. Кўпинча ўсимликлар, сўлимасдан сарғаяди, вақтидан олдин етилади ва қурийди. 
Туганакларнинг ичида ҳам ўтказувчи тўқималарда ёки уларнинг бир қисмида оч-қўнғир, катта 
туганакларнинг кўзчаларида эса пуштироқ ёки қизғиш доғлар пайдо бўлади. Бундай туганаклар 
омборхонада сақлаш пайтида чириб қолади. Замбуруғ мицелий ва склероцийлари ёрдамида 


86 
ўсимлик қолдиқларида ва тупроқда кўп йиллар давомида, кейинги мавсумгача зарарланган 
туганакларда ҳам сақланади.
Кураш чоралари жумладан ғалла ва дуккакли экинлар билан алмашлаб экиш, уруғлик 
туганакларни экишдан олдин фунгицидлар билан дорилаш, ерни керагидан ортиқча ёки кам 
суғормаслик, системали фунгицидлардан бирини пуркаш тавсия қилинади (Пересыпкин, 1982; Int. 
Potato Center, 1982). 
Картошкани фитофторозини Phytophtora infestans оомицет замбуруғи қўзғатади. 
Қўзғатувчи замбуруғ рангсиз, бир ҳужайрали, кўп ядроли эндофит тана ҳосил қилиб, кўплаб 
жинссиз споралар – зооспорангийлар ҳосил қилади. 
Ооспоралар – яъни жинсий споралар фақат картошкани ватани бўлган Мексикада учрайди, 
аммо кейинги маълумотларга қараганда бир қанча Европа мамлакатларида ҳам ооспоралар ҳосил 
бўлиши аниқланган. Қўзғатувчи замбуруғнинг биологик хусусиятларидан бири – унинг 
физиологик ирқларини ва популяцияларини жуда ҳам кўплигидир. Ушбу физиологик ирқлари ва 
популяциялари ўзининг паразитлик хусусиятлари, инкубацион даври давомийлиги, патогенлиги 
(касалликни туғдириш қобилияти), агрессивлиги, вирулентлиги ҳамда споралар ҳосил қилиш 
даражалари билан бир-биридан кескин фарқ қилади. 
Замбуруғ картошкани баргларини, пояларини, туганакларини ва ўсимталарини 
касаллантиради. Касалликни характерли аломатлари ўсимликларни гуллаш даври арафасида 
баргларда намоён бўлади. Дастлаб пастки ярус баргларни учида қўнғир рангли бўртган доғлар 
пайдо бўлади, бундай доғларни орқа томонида, аниқроғи баргнинг яшил ҳамда қўнғир қисми 
чегарасида оқимтир рангли қалин ғуборлар ҳосил бўлиши кузатилади. Қўнғир рангли доғларнинг 
кенгайиб бориши ҳисобига ғуборлар ҳам касалланган ва соғлом тўқима чегараси томон сурилиб 
бораверади. Бу ғуборлар замбуруғнинг спораларидир.
Поя ва барг бандларида касаллик узунчоқ қўнғир рангли қалин йўл-чизиқлар кўринишида 
намоён бўлади. Қуруқ ва иссиқ об – ҳаво шароитида касаллик тўхтайди, бунда доғлар қуриб 
қолади ва поя ҳамда барглар мўрт бўлиб синиб кетади, нам об – ҳаво шароитида эса доғлар 
йириклашиб, ривожланади ва доғ ўрнидаги поя ва барг бандлари тўқималари чирийди. 
Касаллик доимо янгидан янги барг ва пояларга ўтиб туради, натижада ўсимлик тупи нобуд 
бўлади. Касалланган туплардан соғлом тупларга касаллик мунтазам равишда ўтиб туради. Далада 
касалланган палакларнинг янги ўчоқлари тўхтовсиз равишда пайдо бўлаверади. Агар об – ҳаво 
сернам келса 7 – 10 кунда даладаги ҳамма палаклар тўлиқ нобуд бўлади.
Туганакларда бироз ботиқ кўринишдаги қўнғир рангли доғлар ҳосил бўлиб, туганак мағзи 
доғ остидан бошлаб бироз қўнғирлашади. 
Касаллик жуда катта зарар келтириб, баъзан ҳосилни тўлиқ нобуд бўлишига олиб келади. 
Баъзи серёғин йиллари кўпгина минтақаларда йирик талофатлар келтирганлиги маълум. Бундан 
ташқари омборхонада сақлаш даврида касалланган туганаклардан тўхтовсиз равишда соғломлари 
зарарланиб туради, шунингдек бошқа микроорганизмлар билан биргаликда туганакларнинг қуруқ 
чиришига олиб келади.
Шунингдек касалликнинг яна бир зарари шундаки, касалланган картошка тупларида 
палакларнинг эрта нобуд бўлиши ҳисобига туганаклар сони кам бўлиб, улар тўлиқ етилмайди, 
ўлчамлари кичик бўлиб қолади ҳамда бундай туганаклар яхши сақланмайди. 
Инфекция манбаи – касалланган уруғлик туганаклар ҳамда ўтган йилдан далада қолиб 
кетган касал туганаклар бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари омборхоналарда саралаш даврида 
касалланган туганаклар 1,5 м чуқурга кўмилиб йўқ қилинмай, ахлатхоналарга ташланса, улар ҳам 
доимий инфекция ўчоғи бўлиб хизмат қилади. 
Уруғлик туганакларнинг кўзчалари касалланган бўлса бундай туганаклардан ўсимта униб 
чиқмайди, натижада тўлиқ кўчат олинмайди. Агар уруғлик туганаклар кучсиз даражада 
касалланган бўлса, ташқи кўринишидан соғломга ўхшаш ўсимликлар ўсиб чиқади, аммо орадан 45 
– 60 кун ўтиб (гуллаш олдидан) барг ва пояларда касаллик аломатлари намоён бўлади. 
Ўсимликнинг бундай кеч зарарланиши қўйидагича кечади: уруғликдаги инфекция ўсиб, тупроқда 
зооспорангий ҳосил қилади, зооспорангийлар эса ўсимликни гуллаш даври олдидан ер остки 
қисмида ҳосил бўлган кечки ўсимталарни касаллантиради. Касалланган ўсимталарда ҳосил бўлган 
споралар эса бошқа ўсимликлар баргларига ўтади. Зооспорангийлар лимон шаклида бўлиб, ўткир 
учи қалинлашган қобиқ билан ўралган бўлади. Шу жойдан банд ҳосил бўлиб, зооспоралар отилиб 
чиқади. Замбуруғнинг ўсувчи банди фақат барг юзаси ҳўл бўлганда ва ҳарорат 20 – 24 
0
С бўлганда 
рўй бериши кузатилади. Бир томчи намлик ёки ёмғир бўлиши биланоқ зооспоралар ҳосил бўлади. 
Зооспораларнинг чиқиши олдидан зооспорангий танаси бир неча (6 – 16) бўлакка бўлинади ва 


87 
улардан зооспоралар ҳосил бўлади. Зооспора яланғоч ҳолда бўлиб, 1 – 3 ядрога эга, 2 та туки 
бўлади ва бу туклар қарама қарши томонларда жойлашади. Ҳаракатланиш даврида зооспора ўз 
танаси ўқи атрофида айланади, бу ҳолат ярим соатча давом этади. Сўнгра зооспора тукларини 
ташлаб, қобиқ ҳосил қилади, ўсиб ўсимта банд ҳосил қилади, бу бандлар ўсимлик 
тўқималарининг ҳужайралараро бўшлиқларига тарқалиб вегетатив тана мицелий ҳосил қилади. 
Кейинчалик мицелийдан кучсиз тармоқланган спорангийбандлар ҳосил бўлади, булар баргларнинг 
орқа томонига оқимтир ғубор кўринишида намоён булади.
Барг тўқималарининг ҳужайралараро бушлиғида мицелий гаустория (сўрғич) ҳосил 
қилади, бу гаусториялар озиқа элементларини сўриб, барг тўқимасида характерли қўнғир доғлар 
ҳосил қилади ва тўқималарни нобуд қилади. 
Қўзғатувчининг белгилари. Phytophtora infestans. Мицелий ҳужайраларга бўлинмаган, у 
картошка тўқималарининг ҳужайралари ора-сидаги бўшлиқлар ичи бўйлаб тарқалади. 
Зооспорангиофоралар 2-5 тадан гуруҳларда барг тешикчаларидан ёки тўғридан-тўғри 
эпидермисни ёриб чиқади, улар оддий ёки кам шохланувчи, эни 10 мкм ча. Зооспорангийлар 1 
ҳужайрали, тухум ёки лимон шаклли, рангсиз, ўлчами 25-33x15-20 мкм, қобиғи юпқа, силлиқ, 
устида яхши кўринадиган ғуддачаси бор. Сувда ўсганида улар 4-16 та 2 хивчинли зооспора ёки 
куртак (гифа) ҳосил қилади. Табиий шароитда ооспоралар ҳосил бўлмайди. 
Туганак зарарланганда ҳам шундай ҳолат кузатилади. Туганакларнинг касалланган 
тўқималари аста секин нобуд бўлиб, ботиқсимон доғлар ҳосил қилади, доғ остидаги 
ҳужайралараро бўшлиқларда эса мицелий тарқалганлиги туганак мағзида қўнғир доғлар 
кўринишида намоён бўлиши кузатилади. Сақлаш даврида эса ўлик, яъни нобуд бўлган тўқималар 
бошқа микроорганизмлар таъсирида қуруқ чирийди. Барглардаги зооспоралар ёмғир таъсирида 
ювилиб, тупроққа тушади туганакларни даладаёқ зарарлайди. Шунингдек картошкани ковлаш 
вақтида туганаклар касалланган палакларга тегса ҳам касалланади. 
М. В. Бордукова маълумотларига кўра инфекция фақат уруғлик туганакларда сақланади, 
ковлаш вақтида эса касалланган палаклардан соғлом туганакларга юқади, шунингдек сақлаш 
даврида туганаклар сараланмаса касаллик бир – бирига юқади. 
Фитофтора касаллигини ривожланиши ва тарқалишида намлик ҳамда ҳарорат муҳим 
аҳамият касб этади. Зооспорангийларнинг ўсиши ва ўсимликнинг зарарланиши, шунингдек 
касалланган баргларда спораларнинг ҳосил бўлиши учун албатта бир томчи намликнинг бўлиши 
шарт. Замбуруғ споралари юқорида айтилганидек фақат нам шароитда ўсади. Бир томчи сувда 
(ёмғир ёки шудринг томчисида) зооспоралар шаклланади. Бунда тўқималарнинг касалланиш 
хавфи жуда ҳам кучаяди, чунки 10 – 16 та зооспора мицелийга нисбатан кўпроқ ўсимликларни 
касаллантиради. Бундан ташқари бир томчи намлик зооспорангий ва зооспораларни тупроқ 
юзасидан баргларга, барглардан баргларга ҳамда палакларга тарқалишини осонлаштиради. 
Ўсимликларнинг касалланиши учун ҳавонинг нисбий намлиги 75% дан кам бўлмаслиги 
талаб этилади. Агар ҳавонинг нисбий намлиги бундан кам бўлса, ҳаводаги зооспорангийлар 1 – 3 
соатда нобуд бўлади. Ҳаво ҳароратининг +15 – 20 
0
С бўлиши касалликнинг тез тарқалишига олиб 
келади, агар ҳарорат +26 
0
С дан юкори бўлса ҳаводаги споралар тезда нобуд бўлади. Ҳаво 
ҳароратининг +10 
0
С дан паст ёки +20 
0
С дан юқори бўлиши баргларда споралар ҳосил бўлишини 
тўхтатади. Ҳарорат касалликнинг инкубацион даври давомийлигига ҳам жиддий таъсир кўрсатади. 
Ўртача суткалик ҳарорат +20 – 25 
0
С бўлса инкубацион давр 3 кун бўлиб, ҳароратнинг бундан паст 
ёки юқори бўлиши бу даврнинг чўзилишига олиб келади, бунда касаллик аломатлари кейинроқ (7-
10 кунда) намоён бўлади. 
Фитофтора касаллиги ривожланишини об-ҳавога боғлиқлиги орқали қисқа муддатли 
башорат (прогноз) тузилади. Касаллик пайдо бўлиши учун ўсимлик ўсув даврини иккинчи ярмида 
2 сутка давомида ўртача суткалик ҳарорат +10 
0
С дан паст бўлмаслиги, ҳавонинг нисбий намлиги 
эса 75% дан кам бўлмаслиги лозим. Ана шундай шароитдагина ўсимлик ер устки қисмлари 
касалланади. Ўсимликларни кучли даражада касалланиши учун ҳарорат +13 – 18 
0
С, ҳавонинг 
нисбий намлиги эса 96 – 100% бўлиши ёки бир марта оз бўлсада ёмғир ёғиши кифоя қилади холос.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling