Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Кураш чоралари. Помидорда сўгал ва жуфт стрик, картошкада қорасон ва фузариоз қуруқ 
чиришга қарши тавсия қилинган усуллар картошканинг халқа чиришига ҳам самара беради 
(Пересыпкин, 1982; Int. Potato Center, 1982; Саттарова ва б., 2003; Попкова и др., 2005). 
Касаллик Ўзбекистонда ҳам тарқалган (Кузнецова, Турсуметова, 1970); омборхонада 
сақланаётган картошкадан тури аниқланмаган бактерия алоҳида ёки фузариоз ва фомоз чириш 
қўзғатувчилари билан биргаликда ажратиб олингани хабар қилинган (Холмуродов, 2004). Бу 
бактерия Clavibacter michiganensis ssp. sepedonicus бўлиши мумкинлиги ташхис билан 
аниқланилиши зарур. 
Картошка 
барглари 
буралиши 
касаллигини 
картошканинг 
R-вируси (Solanum virus 14) қўзғатади. Вирус думалоқ шаклли, диаметри 25 нм атрофида. Бу вирус 
гуруҳига мансуб турларнинг криптограммаси R/1;2/*;S/S;S/Ap. 
Картошка вирозлари орасида бу касаллик дунёда энг кенг тарқалгани ва энг зарарлисидир 
ва у туфайли туганаклар ҳосилининг 90 фоизигачаси йўқотилади. 
Биринчи йил зарарланган ўсимликлар барглари оч-сариқ, баъзи навларда бироз бинафша, 
пушти ёки қизғиш тус олади, кўпинча четлари қувурсимон шакл олиб, тепага букилади. Мавсум 
сўнгида ўсимликлар ташқи белгисиз зарарланиши мумкин. Жуда чидамсиз навлар туганакларида 
ўтказувчи тўқималарнинг некрози кузатилади. 
Иккинчи йили зарарланган (касал туганаклардан ўсиб чиққан) картошканинг tuberosum 
кенжа турига мансуб ўсимликларнинг пастки барглари марказий томиридан тепага букилиб, 
қувурсимон ва кичик бўлиб қолади, оқаради, эгилувчанлиги йўқолади, терига ўхшаб қолади, 
баргларининг ости қизғишроқ тус олади. Картошканинг andigena кенжа турига мансуб 
ўсимликлар баргларининг четлари ва томирларида хлороз ривожланади, барглар жуда кичик 
бўлиб қолади (Int. Potato Center, 1982). 


92 
Касаллик табиатда шира (айниқса Myzodes persicae) ва зарарланган туганаклар билан 
тарқалади. Итузумдошлар оиласига мансуб ўсимликлар, эшакшўра ва баъзи бошқалар зарарланади 
(Власов, Ларина, 1982; Пересыпкин, 1982; Int. Potato Center, 1982). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling