Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Картошка бошқа вирус ва микоплазма касалликлари. S-мозаикани


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Картошка бошқа вирус ва микоплазма касалликлари. S-мозаикани картошканинг 3-
вируси (Solanum virus 7) (R/1;*/6;E/E;S/Ap) қўзғатади. Унинг ҳосилга таъсири кам. Механик 
контакт, туганаклар орқали, баъзи штаммлари шира билан тарқалади, баргларда енгил мозаика 
қўзғатади, ёки улар ташқи белгисиз зарарланади. M-мозаикани картошканинг M-вируси 
(R/1;*/6;E/E;S/Ap) қўзғатади; ҳосилга таъсири ўрганилмаган. Туганаклар ва шира орқали 
тарқалади. Картошканинг X, S, M, Y ва A-вируслари кўп ҳолларда экинда бирга учрайди. 
Картошка жингалаклиги-паканалиги (Solanum virus 7), туганакларнинг ичидаги ёйсимон занг 
доғланиш (Tobocco rattle virus) (R/1;2,3/5+0,6-1,3;E/E;S/Ne) пайдо бўлиши ва аукуба мозаикаси (F-
вирус, Solanum virus 8) (R/1;2,2/6;E/E;S/O) вирус касалликлари бўлиб, сариқ касаллигини 
астранинг сариқ касаллиги микоплазмаси (Aster yellows) қўзғатади. Бу касалликларнинг сариқдан 
бошқалари Ўзбекистонда қайд этилмаган (Власов, Ларина, 1982; Int. Potato Center, 1982). 
Картошка сариқ (жанубий столбур) касаллигини микоплазма (Aster yellows) қўзғатади. 
Бу касаллик дунёнинг баъзи мамлакатларида астранинг сариқ касаллиги номи билан юритилиши 
эҳтимол 
тутилади. Касал ўсимликларнинг бўйи пасаяди, тепа қисмидаги барглари буралади, қувурсимон 
шакл олади, сарғаяди ёки қизғиш тус олади. Ўсимликлар сўлиши мумкин. Касал ўсимликлардан 
олинган туганаклар экилганда, улардан анормал, майда, хунук, ипсимон ниҳоллар ўсиб чиқади, 
илдиз пайдо бўлмайди, Одатда, ҳосилга таъсири кам. Далада туганаклар орқали ва саратонлар 
билан тарқалади (Пересыпкин, 1982; Int. Potato Center, 1982). 
Картошка вирус ва микоплазма касалликларига қарши кураш чоралари. Уруғлик 
туганакларни соғлом ўсимликлардан олиш, уларни экишдан олдин иссиқ сув (фақат R-вирусга 
қарши) ёки кимёвий усул ёрдамида зарарсизлантириш, ўсув даврида биринчи кучли 
зарарланган ўсимликларни (айниқса, уруғлик олишга мўлжалланган) далалардан юлиб олиб
чиқариб, йўқотиш, шира ва саратонга қарши инсектицид пуркаш, вируслар билан кам 


93 
зарарланувчи навларни яратиш ва қўллаш бу касалликлар билан курашда муҳим чора-тадбирлар 
ҳисобланади (Пересыпкин, 1982; Int. Potato Center, 1982). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling