Ген инженериясига ким ва қачон асос солган?Америкалик олим П.Берг 1972 йилда лаборатория шароитида биринчи бўлиб, рекомбинант ДНК яратган кундан бошлаб, ген инженериясига асос солинган. Яратилган рекомбинант ДНК, уч организмни: “SV 40” вируси, “лямбда” бактериофаги ва “ичак таёқчаси” бактериясини ДНК фрагментларидан тузилган.Бундан олдинроқ 2 уникал тип ферментлар очилмаганида П. Берг тажрибасини ўтқазиб бўлмас эди. Бу ферментлар: 1). рестриктазалар – ДНК молекуласини аниқ участкадан кесадиган ферментлар; 2). Лигазалар, ҳар хил ДНК молекуласини фрагментларини бир – бирига улайдиган ферментлар. Рестриктазалар жуда ҳам мувоффақиятли ном – “биологик қайчи” деган ном олган. Бу “қайчилар” ёрдамида ген инженерлари ДНК молекулаларини фрагментларга кесиб, ҳар хил манипуляциялар ўтқазадилар.Ген инженерияси бўйича мувоффақиятли тажрибалар ўтқазиш учун зарур бўлган иккинчи шароит, бу “векторлардан” фойдаланишдир. Векторлар – вируслар ёки бактериялардан олинадиган қисқа хромосомалардан ташқаридаги ДНК фрагменти – плазмидалар. Рестриктазалар ва лигазалар ёрдамида олимлар веторларга ДНК ни керак бўлган фрагментини (ген ) киритдилар. Векторни вазифаси – янги ДНК ҳужайрага киритиш ва уни хўжайин – организм ДНК сига жойлаштириш. Ген инженерия бўйича тажрибаларни муваффақиятли ўтқазиш учун, экспериментатор қандай конкрет вазифаларни ҳал қилиши керак? Ген-инженерлик ишларни бажариш учун 3 вазифани бажариш талаб қилинади: 2). рекомбинант ДНК ни ҳужайрага киритиш методларини ишлаб-чиқиш; 3). хўжайин – организм ҳужайрасига киритилган генларни нормал фаолият кўрсатиши шароит яратиш. Ген тик инженерия бўйича ҳар бир иш, бир неча босқичда амалга оширилади: 1). керакли ген табиий манбаълардан ажратиб олинади ёки кимёвий йўл билан синтез қилинади; 2). Вектор (керакли генни ҳужайрага ташиб ўтувчи ДНК молекуласи) танланади;
Do'stlaringiz bilan baham: |