Ген инженериясига ким ва қачон асос солган?


). вектор ва ташиб ўтадиган ген ягона структурага бирлаштирилади (ДНК ни рекомбинант молекуласи) (66-расм)


Download 1.14 Mb.
bet2/4
Sana20.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1712436
1   2   3   4
Bog'liq
6 seminar

3). вектор ва ташиб ўтадиган ген ягона структурага бирлаштирилади (ДНК ни рекомбинант молекуласи) (66-расм);

4). вектор ва ген сақловчи бирлашган структурани, хўжайин – организмининг ҳужайрасига киритилади.

Рекомбинант (гибрид) ДНК нинг яратилиши.

Бошқа организмга киритиш учун ген олиш методлари.

Янги генетик конструкциялар, ДНК молекуласига янги ген (донор – организмининг ДНК сини фрагменти) киритиш йўли билан олинади. Шундай “трансплантация” учун генни қандай олиш мумкин?

Ҳозиргача бу масалани ечишни 3 методи маълум:

Ген ажратиб олиш, тегишли мРНК олишдан кўра қийинроқ бўлганлиги учун, тескари транскрипция реакциясидан фойдаланиш мумкин. Уни моҳияти шундан иборатки, ревертаза ферменти, РНК молекулаларини матрица қилиб ишлатиб, ДНК ни синтез қилади. Ревертаза ёрдамида деярли ҳар қандай генларни синтез қилиш мумкин. Бунинг учун муайян генга мос келадиган м РНК ажратилган ва тадқиқотни ихтиёрига берилган бўлиши керак. Худди шу усулда, одамнинг кўзи хрустали оқсилини синтезини кодловчи ген, шунингдек тухум оқсили, ипак фиброини ва бошқа генлари олинган.

Генни сунъий, кимёвий синтез йўли билан олиш мумкин. Бундай синтезни биринчи марта 1969 йилда Г. Корана бошчилигида илмий коллектив амалга оширган. Дастлаб синтез қилинган ген фаол чиқмаганлиги сабабли, бу коллектив тажрибаларни давом эттиришган ва бироз вақт ўтгандан кейин ўз мақсадларига эришганлар – биринчи функционал фаол ген синтез қилганлар. Бу ген, ичак таёқчасини т РНК си ни кодлаган. Ҳозирги вақтда, кўплаб генлар кимёвий синтез йўли билан олинади. Улар орасида инсулин, соматотропин, сомастатин ва бошқа гормонларни синтезини кодловчи генлар бор.

Табиий манбаъдан ген ажратиш. Бу жуда мураккаб вазифа, чунки организмда фаолият кўрсатиб келаётган кўп минглаб генлар орасидан, ягонасини, муайян белгини ривожланишини назорат қилиб турганини ажратиб олиш керак. Бунинг учун ажратилиши керак бўлган генни ДНК молекуласида жойлашган жойини аниқ билиш керак ва ўша жойдан тегишли спецификликга эга бўлган рестриктаза ферменти ёрдамида кесиш керак. Керакли генни қайси жойда жойлашганлигини билиш учун плазмида ишлатилади. Плазмида, ҳар хил генларга кириб олиб, уларни мутациясини чақиради. Мутант белгилари бўйича, керакли ген кирган жойни аниқланади ва уни плазмидадан ажратиб олинади.


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling