Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Кураш чоралари. Далаларда юқори агротехникани таъминлаш; экиннинг поя ва барглари 
қуригач, ҳосилни тезда йиғиб олиш, уни омборхонада 2-4°С да сақлаш ва шамоллатиб туриш 
лозим (Пересыпкин, 1982; Int. Potato Center, 1982; Бўриев ва б., 2002). 
Картошка туганаклари паст ҳарорат туфайли жароҳатланиши. Совуқ урган 
туганаклар иссиқда юмшайди ва ғовак бўлиб қолади, кўзча ва яраларидан сув сизийди. Уларни 
кесганда, ичи пушти, сўнгра қорамтир тус олади ва чирийди. Совуқ урмаган, аммо 0-0,5°С да узоқ 
сақланган туганаклар пиширганда бироз ширали бўлиб, қовурганда кулранг-қора тус олади (Int. 
Potato Center, 1982). 
Картошка ичи каваклиги қулай тупроқ шароитида, озуқа моддалар ва сув етарли 
бўлганида, туганаклар жуда тез ўсиши натижасида ривожланади, туганаклар чатнаши ҳам мумкин 
(Запрометов, 1974; Пересыпкин, 1982; Int. Potato Center, 1982). Ноқулай шароитдан (паст ёки 
юқори ҳарорат, сув етишмаслиги) сўнг қулай шароит қайтадан кузатилса, ўсиб, етилган 
туганакларда иккиламчи ўсиш ва бўқоқлар ривожланиши мумкин. Бу жараёнда карбонсувлар 
туганакнинг остки қисмидан бошқа жойларига оқиб ўтиши натижасида туганакларнинг ости 
чириши юзага чиқади. 
Кураш чоралари. Чидамли навлар экиш, туганакларнинг ўлчами ҳаддан ташқари катта 
бўлиб кетмаслиги учун ўсимликлар туп сонини етарли даражада сақлаш, ўз вақтида сув бериш 
даркор (Int. Potato Center, 1982). 
Картошка кимёвий моддалар билан жароҳатланиши. Ўғит нотўғри қўлланилса 
туганакларнинг қобиғи куяди, қораяди ва туганаклар чирийди. Гербицидлар таъсирида барглар 
бужмайиши, уларда хлороз ва некрозлар ривожланиши, туганаклар шакли хунуклашиши, экин 
ўсишда орқада қолиши ва бу жароҳатлар кейинги йили ҳам кузатилиши мумкин. Инсектицид ва 
фунгицидлар нотўғри ёки меъёридан оширилиб қўлланилса, баргларнинг четлари ва бандларининг 
ораси кучли даражада куяди (Int. Potato Center, 1982). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling