Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Кураш чоралари. Чидамли ёки толерант навлар яратиш ва қўллаш; жўякларни баланд 
қилиш; экишдан олдин уруғни самарали уруғ дорилагичи билан дорилаш; алмашлаб экиш; 
олдинги йили помидор ёки картошка экилган далаларга экмаслик; бошқа картошка ва помидор 
экинларидан узоқроқдаги далаларга экиш; экин ичида шамол яхши юришини таъминлаш (ортиқча 
шохларини ўз вақтида буташ, вентиляция); азотли ўғитларнинг тавсиядаги минимал 
миқдорларини бериш (булар, айниқса нитратли шакллари, касаллик кучли ривожланишига олиб 
келади); ўсув даврида эртаги картошка экинида касалликнинг биринчи белгилари кўриниши билан 
помидор ўсимликларига профилактика учун фунгицид (манкоцебни алоҳида ёки металаксил 
билан аралашмасини, 0,2% ли ридомил, 0,5% ли каптан, 0,4% ли мис хлороксиди, 1% ли Бордо 
суюқлиги ва б.) пуркаш; ўсимлик қолдиқларини даладан чиқариб, йўқотиш тавсия қилинади. 
Помидор асосан ҳўл мева сифатида истеъмол қилиниши туфайли унда пестицид 
қолдиқлари бўлмаслиги (экологик тоза бўлиши) ўта муҳим. Шу сабабдан экинни фитофтороздан, 
иложи борича фунгицид қўлламасдан, юқорида кўрсатилган агротехник ва профилактик 
тадбирлар ёрдамида ҳимоялаш тавсия қилинади (Пидопличко, 1977а; Пересыпкин, 1982; 
Watterson, 1985; Ванек и др., 1989; Ганиев, Недорезков, 2005). 
Помидор кладоспориози (қўнғир доғланиш, барг моғори). Касалликни Cladosporium 
fulvum гифомицет замбуруғи қўзғатади. Кладиоспориоз бутун дунёда тарқалган ва у 
иссиқхоналарда помидорнинг асосий касалликларидан биридир. Очиқ далаларда камроқ учрайди. 
Ўзбекистоннинг жанубида иссиқхоналарда помидорнинг энг кенг тарқалган ва хавфли касаллиги 
ҳисобланади. Касалликнинг кучли эпифитотиялари баъзан очиқ далаларда ҳам ривожланади 
(Арамов, 1989). 
Касаллик помидорнинг гуллаш – мева тугиш пайтларида бошланади ва асосан баргларини 
зарарлайди. Унинг биринчи аломатлари – пастки барглар устида сариқ ёки оч-яшил, барглар 
остида эса (ўша доғларнинг тагида) рангсиз, сарғиш ёки оч-қўнғир доғлар пайдо бўлишидир. Барг 
остидаги доғлар яшил-қўнғир (ёки кулранг-қўнғир) тусли майин моғор билан қопланади. Касаллик 
тезда тепа ярус баргларига ўтади. Кучли зарарланган барглар олачипор тус олади ва қурийди. 
Касаллик эпифитотия шаклида ривожланганида помидорнинг гул ва мева бандлари
гулкосабарглари ва тугунчалари ҳам зарарланади ва улар кейинчалик тўкилиб кетади. 
Касалликнинг энг кучайган даври мева пишиш пайтига тўғри келади. Мевалар устида бўртган, 
қаттиқ, зайтун рангли, моғор билан қопланган доғлар пайдо бўлади. 
Зарарланган тўқималар устида замбуруғ миллионлаб конидиялар ҳосил қилади ва касаллик 
улар ёрдамида тарқалади. Конидиялар ҳаво оқимлари, сув томчилари ва ишчилар воситасида 
тарқалади. Улар 6-34°С (оптимум 22-25°С) ҳарорат ва 75-98% намликда, ёруғлик кам ёки йўқ 
пайтида (кечалари) ўсади ва баргларни зарарлайди. Касаллик 20-27°С ҳаво ҳарорати ва 90 % дан 
юқори нисбий намлигида жуда тез (соатлар ичида) тарқалади ва ривожланади. Намлик 60% дан 
пастлигида ўсимликлар зарарланмайди. Аммо қуруқ ҳавога жуда чидамлилиги учун, хўжайин 
ўсимлик мавжуд бўлмаганида, конидиялар 10 ойдан кўп вақт давомида ҳаётчанлигини 
йўқотмайди. 
Кладоспориознинг инкубацион (яширин) даври 10-12 кун. Намлик 70% дан паст бўлса, 
касаллик ривожланмайди. Қўзғатувчи замбуруғ тупроқ устида ўсимлик қолдиқларида уруғлик 
устида, иссиқхоналарда эса - сўрилар ва бошқа жиҳозлар устида ҳам узоқ вақт (10 ой ёки кўпроқ) 
давомида сақланади. Қўзғатувчининг 9 тадан кўпроқ ирқлари мавжуд бўлиб, улар помидор 
навларини ҳар хил даражада зарарлаши билан тавсифланади (Герасимов, Осницкая, 1961; 
Вянгеляускайте и др. 1989). Европада патоген ирқларининг сони ундан ҳам кўп ва улар 5 та (А, В, 
С, D ва Е) гуруҳга бўлинган; помидор навларида 20 та қўзғатувчига чидамлилик генлари мавжуд 
ва улардан баъзилари экиннинг янги, чидамли навларини ишлаб чиқишда қўлланилмокда 
(Флетчер, 1987). 
Касаллик бошлангандан 1-1,5 ой ўтгач, помидор гуллашдан тўхтайди, мевалар ўсиши жуда 
секинлашади. Касал ўсимликлар соғломларидан 1-1,5 ой олдин қуриб қолади. Натижада, касаллик 
бошланиш даврига қараб, ҳосил 9,3% дан 96,5% гача пасаяди. Кўпинча иссиқхоналарда 30-40% ва 
ундан ҳам кўпроқ ҳосил йўқотилади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling