Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Помидорда мева ризоктониозини
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Помидор новда ва меваларнинг кулранг чиришини
Помидорда мева ризоктониозини, помидор ва бошқа анча экинлар ниҳолларини чиритиб
нобуд қилувчи, Rhizoctonia solani замбуруғи қўзғатади. Помидор меваси устида бироз ботиқ, қўнғир, тўқ-қўнғир ҳошияли, думалоқ доғлар ва яралар пайдо бўлади. Кейин уларнинг ўрталари чатнайди, мевалар ўша жойлардан бошлаб чирийди (NacNab et al., 1983; Watterson, 1985). Помидор новда ва меваларнинг кулранг чиришини гифомицет Botrytis cinerea қўзғатади. Касаллик иссиқхоналарда барча мамлакатларда кенг тарқалган ва у ўсимликнинг барг, гул, гулбанд, новда ва меваларини зарарлайди. Олдин гуллар зарарланади, улардан касаллик баргларга, барглардан пояга ўтади. Баргларда оч-қўнғир, думалоқроқ шаклли доғлар пайдо бўлади ва улар баргни бутунлай қоплаши мумкин. Пояда одатда оч-қўнғир, узунлиги 1 мм дан бир неча см гача бўлган қуруқ доғлар ривожланади, вақг ўтиши билан зарарланган жойлар қора тус олади. Лупа билан қараганда поя устида тўқ-қўнғир, эшилган каноп ипига ўхшаш мицелийни (юпқа моғор қатламини) кўриш мумкин. Новдаларда рангсиз, устида кул-ранг моғор пайдо қилувчи 100 доғлар ривожланади. Меваларнинг устида, одатда улар новдага бириккан жойларида, кулранг- яшил ва кулранг-қўнғир некроз (яра) лар ривожланади ва мевалар ўша жойларидан бошлаб чирийди. Фақат ёш мевалар зарарланади; уларнинг диаметри 2-4 см га етгач, зарарланишга чидамлилик намоён этади, аммо пишиб етилгач, яна чидамсиз бўлиб қолади. Яшил меваларнинг тўқимасига кирган замбуруғ қуёш нури ва иссиқ ҳаво ҳарорати таъсирида нобуд бўлиши мумкин. Бунда мевалар устида кенглиги 0,3-0,6 см келадиган оқиш доира ва доғлар пайдо бўлади. Юқори намлик мавжудлигида чириётган мевалар устида конидиофора ва конидиялардан ташкил топган кукунсимон кулранг моғор ривожланади. Конидиялар шамол билан тарқалади ва бошқа, соғлом меваларни зарарлайди. Замбуруғ иссиқхона тупроғида склероций ва конидиялар, ром, ойна, полиэтилен парда ва ҳоказоларда конидиялар шаклида қишлайди. Қўзғатувчининг белгилари: Botrytis cinerea. Гифалар рангсиз ёки кулранг-зайтун тусли, эни 2-10 мкм. Конидиофоралар тўғри, кўп ҳужайрали, устки қисми шохланган, базал ҳужайраси оч-кулранг тусли, юқоридаги ҳужайралари рангсиз, конидияларнинг сувда осон ва тез эрувчан шилимшиқ ёрдамида бириккан бошчалари билан қопланган. Конидиялар эллипсоид, тухум, овал шаклли ёки думалоқ, 1 ҳужайрали, рангсиз ёки оч-кулранг тусли, ўлчами 7-21x5-10 мкм. Вақт ўтиши билан моғор қатлами ичида диаметри 1-15 мм келадиган, думалоқ ёки нотўғри шаклли, кулранг-оқ, кейин қора тус олувчи склероцийлар пайдо бўлади. Улар тиним даврини ўтгач, ўсади ва омборхоналарда сақланаётган сабзавот, мева ҳамда кейинги мавсумда, далада ўсаётган экинларнинг илдиз, тупроққа бевосита теккан барг, мева ва бошқа қисмларини зарарлайди. Склероцийлар оптимал ҳароратда (19-26°С) ўсганда конидиофора ва конидияларни, паст ҳароратда (2-13°С) эса, аскомицет босқичининг (Botryotinia fuckeliana) апотеций, халтача ва аскоспораларини пайдо қилади. Апотецийлар олдин қадаҳ, сўнгра ликопча шаклли, эни 1,5-7 мм, оёқчаси 3-10x0,5-1,5 мм; халтачалар цилиндр шаклли, 8 спорали, 105-160x6,5-9,5 мкм; аскоспоралар рангсиз, 1 ҳужайрали, эллипсоид-тухум шаклли, 1 қаторда жойлашган, 9-12x4,5-6 мкм. Патоген ҳар хил оилаларга мансуб бўлган 200 тача ўсимлик турларини зарарлайди, айниқса лавлаги ва сабзининг илдизмеваларида, карам помидор, бодринг, пиёз, саримсоқ, дуккакли ўсимликлар, тамаки ва бошқаларда кўп учрайди. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling