Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Кураш чоралари. Касаллик кучли ривожланиши учун лозим бўлган шартлардан энг 
муҳими - юқори ҳаво намлиги узоқ вақтгача мавжуд бўлишидир. Помидорнинг пастки баргларини 
юлиб олиб ташлаш ва иссиқхонани иситиш ва шамоллатиш ёрдамида намлик 70-80% бўлиши 
таъминланса, экин кучли зарарланмайди. Инфекция тўпланишининг олдини олиш учун 
зарарланган ўсимлик қолдиқларини иссиқхонадан чиқариб, йўқотиш лозим. Касаллик кучли 
ривожланиш хавфи бўлса, экинга фунгицид (дихлофлуанид, ипродион) пуркаш тавсия қилинган. 
Қўзғатувчи бензимидазолларга чидамли; дикар-боксимидлар (ипродион, винклозолин) мунтазам 
равишда ишлатилса, қўзғатувчида уларга ҳам чидамлилик ривожланиши эҳтимолини ҳисобга 
олиб, фунгицид қўллашнинг пухта тайёрланган программасини ишлаб чиқиш талаб қилинади 
(Герасимов, Осницкая, 1961; Пидопличко, 1977а,б; NacNab et al., 1983; Watterson, 1985; Флетчер, 
1987). 
Помидор меваларининг ачиган чиришини гифомицет Geotrichum candida қўзғатади. Мева 
тепа қисмидан пастга қараб чатнайди. Яра остидаги тўқима юмшаб кетади, устида кўпикка ўхшаш 
оқ моғор ривожланади. Мевадан ачиган ҳид келади ва у бутунлай чирийди (Watterson, 1985).
Юқорида келтирилган мева чиришлари (қора моғор, ризоктониоз, кулранг чириш, геотрихоз) 
дунёнинг барча мамлакатларида кенг тарқалган, очиқ далаларда ва айниқса иссиқхоналарда, 
сўнгра эса мевани сақлаш даврида кучли ривожланади. Улар Тошкент вилояти туманлари 
иссиқхоналарида ҳам қайд этилган. Замбуруғлар мева қобиғидаги табиий яралар, ёриқлар ёки 
ҳашарот чақиб ҳосил қилган тешиклар орқали кириб олади ва касаллик қўзғатади. Мевалар устида 
шабнам ёки сув томчилари мавжудлиги касаллик ривожланиши учун лозим шартлардан биридир. 
Қўзғатувчининг белгилари: Geotrichum candida. Гифалар рангсиз, кўп ҳужайрали, 
дихотомик шохланувчи, эни ҳар хил, спора ҳосил қилувчи шохчаларнинг эни анча қисқа. 
Гифаларнинг алоҳида ҳужайралари септаларидан бўлиниб, спора занжирчалари ҳосил бўлади. 
Улар олдин цилиндр, кейинчалик бочка, эллипсоид ёки думалоқ шаклли, ўлчами 3-50x2-8 мкм, 
кўпинча 6-12x3-6 мкм, 1-4, кўпинча 2 ядроли. Чапек озуқа муҳитида колониялар тез ўсувчан, 
мицелий оқ, бароқ. 


101 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling