Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Қўзғатувчининг белгилари: Cladosporium fulvum. Конидиофоралар субтратдан бир 
нечтадан тупларда чиқади, бироз шохланган, сарғиш-қўнғир ёки оч қўнғир тусли, узунлиги 120-
145(200) мкм, одатда 100 мкм гача, эни 2-4 мкм, остки қисмида 7-8 мкм. Конидиялар тухум ёки 
овал шаклли, оч- қўнғир, одатда 2, баъзан 3, 4 ва 5 ҳужайрали, ўлчами 10-47x4-10 мкм. 
Кураш чоралари. Чидамли навлар яратиш ва қўллаш; иссиқхоналарда алмашлаб экишни 
йўлга қўйиш; ҳаво ҳарорати 24-25°С бўлишини (иложи бўлмаса 17-18°С дан пасаймаслигини) 


99 
таъминлаб туриш, намлик 65-70% дан ошиб кетмаслиги учун уларни тез-тез шамоллатиш
ўсимликларнинг пастки баргларини иложи борича эртароқ юлиб олиб ташлаш, керагидан ортиқ ва 
босиб суғормаслик; стеллажлар ва бошқа жиҳозларни хлорли оҳак эритмаси билан за-
рарсизлантириш; уруғликни экишдан олдин самарали фунгицид (мисол учун, Витавакс 200 ФФ) 
билан дорилаш, чидамли нав экиш ва ўсиш даврида Байлетон 25% н.кук. (0,5-1,0 кг/га), Вектра 
10% сус.к. (0,3 л/га), Топсин-М 70% н.кук. (1,0 кг/га), Фоликур БТ 22,5% эм.к. (0,3-0,5 л/га), 1 % 
ли Бордо суюқлиги, мис оксихлориди, 90% нам. кук. (2,4 кг/га) ёки бошқа фунгицидлардан 
бирини пуркаш ёки сувга беномил
қўшиб суғориш тавсия қилинади. Тез-тез ишлатилса, патоген 
бензимидазолларга чидамли бўлиб қолишини эсда тутиш лозим (Пидопличко, 19776; Пересыпкин, 
1982; Watterson, 1985; Флетчер, 1987; Ванек и др., 1989; Вянгеляускайте и др. 1989; Арамов, 1989; 
Ганиев, Недорезков, 2005; Исомиддинов, Раҳматов, 2007). 
Помидорнинг ун-шудринг касаллиги Ўзбекистонда деярли барча жойларда учрайди 
(Головин, 1960; Гапоненко и др., 1983), аммо одатда кучли ривожланмайди. Қўзғатувчи замбуруғ-
аскомицет Leveilula taurica. Касаллик помидорнинг пастки баргларининг устида сариқ, четлари 
ноаниқ, кейинчалик қўнғир тус олувчи, баргларнинг остки томонида юпқа, оқ ёки оч-кулранг
унсимон моғор ҳосил қилувчи доғлар шаклида намоён бўлади. Паст ҳаво нисбий намлиги ва 15-
25°С ҳарорат ҳамда экин етарли суғорилмаслиги, касаллик кучли ривожланиши учун қулай 
шароит ҳисобланади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling