Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Помидор мевасининг тепаси чириши


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Помидор мевасининг тепаси чириши - об-ҳаво ноқулайликлари (намлик етишмаслиги 
ёки сув тупроқдан олинишидан, у барглар орқали тезроқ буғланиб кетиши) ва тупроқда кальций 
моддаси етишмаслиги натижасида ривожланадиган ноинфекцион касалликдир. У асосан 
иссиқхоналарда, очиқ далаларда эса фақат баҳор ва ёз жуда иссиқ ва қуруқ келганида, қумоқ 
тупроқли минтақаларда учрайди; умуман, иқлими иссиқ мамлакатларда, жумладан Ўзбекистон ва 
Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида, помидорнинг кенг тарқалган ва хавфли касалликларидан 
бири деб ҳисобланади. Касаллик одатда ёш, яшил, ўлчами пишганда етадиган ҳажмининг ярмига 
тенг бўлган меваларда бошланади. Олдин меваларнинг тепасида (гул бўлган тарафида) тўқ-яшил, 
сув шимиб олганга ўхшаш, нотўғри думалоқ шаклли доғлар пайдо бўлади. Улар тезда кулранг-
тўқ-қўнғир тусга кириб, ўсиб, баъзан меванинг ярмини қоплайди. Доғлар концентрик доиралардан 
иборат бўлиб, усти текис ёки бироз ботиқ, терисимон. Уларнинг устида иккиламчи 
микроорганизмлар ривожланиб, баъзан қора моғор ва ҳар хил чиришлар пайдо қилади. 
Касалланган мевалар вақтидан олдин пишиб етилади. Касаллик ривожланишининг сабаблари - 
иссиқ ҳарорат, паст нисбий намлик, паст тупроқ намлиги, ёмғирли ва қуруқ иссиқ ҳавонинг тез-тез 
алмашиши, ўсимликларда ва айниқса уларнинг меваларида транспирация (сув буғланиб чиқиши) 
кучайиши, ўсимлик илдизларида касаллик ва яралар мавжудлиги ҳамда тупроқда кальций 
моддасининг танқислиги ёки керагидан кўп бўлиши ҳисобланади. Ўсимлик тўқималарида кальций 
моддасининг 0,2% дан камлиги, тупроқ енгил ва қумоқлиги ёки шўрлиги, азотли ўғитларни 
меъёридан кўп қўллаш касалликни кучайтиради. 
Кураш чоралари. Экинларни шўр ерга экмаслик, ўз вақтида суғориш, таркибида моддалар 
баланси бўлган ўғит бериш (фосфорли ва калийли ўғит ўсимликларнинг касалликларга 
чидамлилигини оширади), кальций танқислиги мавжудлигида, гектарига 500 кг дан кальций 
нитрат ёки оҳак солиш, нематодалар ва ўсимлик илдизида касаллик қўзғатувчи замбуруғлар билан 
курашиш, иссиқхоналарда ўсимликларга 0,3-0,4% ли кальций хлорид пуркаш ёки тупроққа оҳак 


106 
киритиш, ўз вақтида суғориш, мевалаш пайтида экинга сув сепиб туриш, касалликка чидамли 
навлар экиш лозим; мевалари узунчоқ ва ноксимон шаклли навлар касалликка кўпроқ чалинади 
(Андрее-ва, 1960; Герасимов, Осницкая, 1961; Пересыпкин, 1982; NacNab et al., 1983; Watterson, 
1985; Мавлянов, 1987; Флетчер, 1987; Вянгеляускайте и др., 1989). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling