107
Калий ва
хлор: барча, айниқса ёш баргларнинг, ўсиши секинлашади, ўсимлик тўқ-яшил тус олади.
Марганец: ёш барглар томирчалари
ораларида хлороз ривожланади, улар майда бўлиб қолади;
пастки баргларнинг томирчалари ораларида некротик доғланиш, барг бандлари ва новдаларда
қўнғир чизиқчалар ривожланади.
Кальций: ўсимликда юқорида келтирилган
марганец ва темир
етишмаслиги белгилари кузатилади.
Рух ва мис: ўсимликнинг бўйи жуда пасаяди, пояси нозик ва
барглари майда бўлиб қолади. Барча, айниқса ёш баргларнинг томирчалари ораларида хлороз
ривожланади, баргларнинг остки томони қизғиш тус олади. Етилган барглар камроқ зарарланади,
улар пастга букилиши мумкин.
Бор: етилган баргларнинг четларида ва томирчалари ораларида
некроз доғлари ривожланади, барг бўлаклари буришади, барглар қурийди.
Молибден: етилган
барглар томирлари
орасида хлороз ривожланади, улар сарғаяди, четлари юқорига буралиши
мумкин.
Магний, олтингугурт ва
темир заҳарлиги кузатилганда ўсимликларда ташқи аломатлар
ривожланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: