Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўзғатувчиларнинг белгилари.
Кураш чоралари. Тупроққа керакли ўғитларни, элементлар балансини сақлаган ҳолда
солиш; рН ни ва ўсимлик озуқа моддаларини ўзлаштиришини нормаллаштириш мақсадида, нордон тупроқларга оҳак, ишқорли тупроқларга олтингугурт киритиш, лозим бўлса, экинларга микроэлементлар эритмасини пуркаш тавсия қилинади (Watterson, 1985; Флетчер, 1987). КАРАМ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ Карам ниҳол касалликлари (жумладан "қорасон") комплекс касаллик бўлиб, уни бир нечта замбуруғлар қўзғатади. Улардан энг кенг тарқалганлари ва жиддий зарар етказадиганлари Rhizoctonia solani, ва Fusarium spp., камроқ ва/ёки айрим минтақаларда учрайдиганлари Olpidium brassicae, Pythium debaruanum ва Plendomus lingam турларидир. Olpidium brassicae ва Pythium debaruanum одатда уруғпалла ва ёш ниҳолларни, Rhizoctonia solani Plendomus lingam ва Fusarium spp., эса карамни бутун ўсув даврида зарарлайди. Булардан ташқари, кейинги бўлимларда баён этилган фузариоз, сохта ун-шудринг ва кулранг чириш касалликлари ҳам ниҳолларга маълум даражада зиён келтиради. Ортиқча тупроқ намлиги, паст ҳарорат ва ёруғлик етарли бўлмаслиги, керагидан ортиқча (айниқса, совуқ сув билан) суғориш, ниҳоллар жуда зич бўлиши, улар орасида шамол яхши юрмаслиги, тупроқ нордон бўлиши, унинг устида қатқалоқ ҳосил бўлиши ва ниҳоллларни кўчириб экиш кечикиши улар қорасон билан зарарланиши учун имконият яратади. Алоҳида торф-озиқа кубикларида ўстирилган ниҳоллар кам зарарланади. Қўзғатувчиларнинг барчаси тупроқ замбуруғлари бўлиб, карам бир неча йил айни жойга экилса, улар иссиқхона тупроғида тўпланиб, йилдан-йилга тупроқдаги миқдори ва ниҳоллар зарарланиши ортиб бораверади. Қўзғатувчиларнинг белгилари. Olpidium brassicae. Таллом 1 ҳужайрали, зпидермис, гипокотиль ёки илдиз ҳужайраларининг ичида яшайди. Кейинчалик яланғоч протопласт (таллом) зооспорангийга айланади. Зооспорангийлар думалоқ, диаметри 12-20 мкм, узун бўйинчали. Кўчат ва ниҳолларни зооспорангий ичида ривожланиб, чиқадиган зооспоралар илдиз бўғзи яқинидаги тешикча (устьица) лар орқали кириб зарарлайди. Зооспоралар думалоқ, узунлиги 17 мкм келадиган битта хивчинчали, рангсиз, диаметри 3 мкм. Тиним даврини ўтувчи спора (циста) лар думалоқ, қобиғи қалин, сўгалчалар билан қопланган, рангсиз ёки оч-сариқ, диаметри 8-25 мкм, тупроқда яшовчанлигини бир неча йил сақлайди. Ўзбекистонда қайд этилмаган. Pythium debaruanum. Мицелий ҳужайраларга бўлинмаган, гифаларнинг эни одатда 5 мкм. Зооспорангийлар гифалар учида ва ўртасида ҳосил бўлади, улар думалоқ ёки тухум шаклли, диаметри 15-26 мкм, ўртача 19 мкм, ўсимта ёки, томчи намлик мавжудлигида - зооспоралар пайдо қилиб ўсади. Оогонийлар кўпинча думалоқ шаклли, диаметри 15-28 мкм, ўртача 21 мкм, гифалар учида ва ўртасида ҳосил бўлади. Ҳар бир оогонийга 1-6 тадан антеридий ҳосил бўлади, моноклин ва диклин типида. Ооспоралар силлиқ, аплеротик, диаметри 12-20 мкм, ўртача 17 мкм, тупроқда камида 4-5 ой мобайнида, тиним даврини ўтиб, ўсимта ёки зооспорангий ва зооспоралар ҳосил қилиб ўсади. Ўзбекистонда учраши аниқланмаган. Plendomus lingam қўзғатган касалликни илмий адабиётда, замбуруғнинг синонимик номи асосида, "фомоз" деб аташади. Пикнидалар зарарланган тўқималарда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ривожланади ва бир-бири билан бирикиб, қорақўтирга ўхшаш структураларни пайдо қилади. Конидиофоралар цилиндр шаклли, рангсиз, узунлиги 8 мкм. Конидия (пикноспора) лар 1 108 ҳужайрали, узунчоқ-цилиндр, эллипсоид ёки деярли тухум шаклли, баъзан бироз эгилган, ўлчами 3,5-6x0,8-2 (3) мкм, ичида 2 та ёғ томчиси мавжуд. Ниҳол касалликлари дунёнинг барча минтақаларида, айниқса, иссиқхоналарда кенг тарқалган. Ўзбекистон ва қўшни давлатларда бу замбуруғлар (асосан Rhizoctonia solani ва Plendomus lingam) туфайли кўчатларнинг 50 фоизи ва ундан ҳам кўпроғи чириб кетиши кузатилади. Қўзғатувчиларнинг кўпчилиги карамдан ташқари помидор, сабзи, бодринг, лавлаги ва бошқа экинларни ҳам зарарлайди. Касалликка карамнинг айниқса, янги униб чиққан уруғпалла ва ёш ниҳоллари чидамсиз. Зарарланган ниҳоллар сарғаяди, сўлғин бўлиб қолади, поянинг пастки қисми ва илдиз бўғзи қораяди, ингичкалашади, буришади ва чирийди. Ниҳоллар заифлашади, йиқилганлари бутунлай чирийди, тупроқдан осон суғурилиб чиқади. Ризоктониоз карамни бутун ўсув даврида зарарлайди. Зарарланган кўчат далага кўчириб экилгандан сўнг, унинг пастки қисмлари доғлар билан қопланади ва чирийди. Далада намлик мавжуд бўлганида ҳамда омборхоналарда замбуруғ карам бошларига тарқалади ва уларни чиритади. Фомоз билан зарарланган уруғпалла ва ёш ниҳолларнинг баргларида қўнғир доғ ва пикнидалар, илдизларида эса кулранг доғлар ва пикнидалар пайдо бўлади. Зарарланган, аммо фомознинг ташқи белгилари бўлмаган карам бошларининг баргларида омборхонада қуруқ, қора доғлар пайдо бўлади, барглар шилимшиқланади, карам ўзагида доғлар, қуруқ чириш ва каваклар пайдо бўлади (Бўриев ва б., 2002) Қўзғатувчи замбуруғларнинг барчаси ўсимлик қолдиқларида ва тупроқда, баъзилари (Rhizoctonia solani) омборхоналарда карам бошларида, бошқалари (Plendomus lingam) уруғда сақланади; одатда касаллик иссиқхонадан далага зарарланган кўчатлар билан тарқалади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling