Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Карамнинг сохта ун-шудринг (пероноспороз) касаллигини
Карамнинг
ун-шудринг ва занг касалликларини, тегишли равишда, Erysiphe cichorecearum f. brassicae аскомицет ва Pussinia isiaciae базидиомицет замбуруғлари қўзғатади. Улар Ўзбекистонда ҳам қайд этилган (Головин, 1960; Запрометов, 1974; Гапоненко и др.,1983); занг касаллиги шу пайтгача карамда фақат Европада қайд этилганини 109 ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистонда топилгани қайтадан исботланиши зарур. Бу касалликлар бизнинг мамлакатимиз шароитида экинга сезиларли зарар етказиши ҳақида хабарлар мавжуд эмас. Pussinia isiaciae. Карамни патогеннинг эциобосқичи зарарлайди. Спермогонийлар думалоқ шаклли, рангсиз, сўнгра сарғаювчи, диаметри 200 мкм. Эцияларнинг кўпчилиги баргнинг остки томонида, ҳамда барг бандлари, поя ва меваларда, сарғиш доғлар устида жойлашган, гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бирикиб кетган. Эциоспоралар кўп бўлганида оқ тусли, думалоқ ёки бироз узунчоқ шаклли, усти майда сўгалчалар билан қопланган, ўлчами 15-22 х15-20 мкм. Замбуруғ эциобосқичида, карамдан ташқари лавлаги, исмалоқ, турп, редиска ва бодрингни ҳам зарарлайди, деб ҳисоблашади. Урединио- ва телиобосқичлари қамишда (Phragmites communis) ривожланади (Пидопличко, 1977а; Вянгеляускайте и др., 1989). Карамнинг сохта ун-шудринг (пероноспороз) касаллигини Perenospora brassicae оомицет замбуруғи қўзғатади. Патоген карамдан ташқари бошқа бутгулдош экин (редиска, брюква, шолғом, турнепс, кресс-салат) ва бегона ўтларни (жағ-жағ ва б.) зарарлайди. Карамнинг уруғпалла, ниҳол, етилган ўсимликлари ва уруғликлари касалланади. Касаллик айниқса, ёш ўсимликларга катта зарар етказади. Уруғпалла ва баргларнинг устки томонида сариқ, кулранг-сарғиш, нотўғри шаклли доғлар, уларнинг остида (баргларнинг пастки томонида) - конидиофора ва конидиялардан ташкил топган юпқа, сийрак, оч-кулранг моғор қатлами ривожланади, барглар сарғаяди, сўлади, қурийди. Зарарланган уруғдан ўсиб чиққан уруғпалланинг тўқималари ичида диффуз мицелий ривожланади, уруғпалла бутунлай моғор билан қопланади ва нобуд бўлади. Зарарланган поя ва уруғлик қўзоқларида деярли қора доғлар ва озроқ моғор пайдо бўлади. Қўзоқларда зарарланган, хира тусли ва яхши тўлиб етилмаган уруғлар ҳосил бўлади. Касаллик мавсумдан-мавсумга асосан уруғликка сақланган карам бошларида ва уруғ қобиғида қишловчи ооспоралар билан ўтади, бутгулдош бегона ўтларда ҳам қишлайди. Кўчатхона ва далаларда вегетация даврида касаллик конидиялари билан тарқалади ва соғлом ўсимликларни зарарлайди. Зарарланган тўқимада конидиялар ривожланиши учун томчи шаклидаги намлик (ёмғир, шудринг) талаб этилади. Касаллик ривожланиши учун оптимал ҳаво ҳарорати 10-15°С. Сохта ун-шудрингнинг зарари катта. Зарарланган карам бошлари бактериал юмшоқ чиришга чидамсиз бўлиб қолади. Касаллик кучли ривожланганида иссиқхонадаги барча кўчатлар 2-3 кунда нобуд бўлиши тез-тез кузатилади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling