Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Қўзғатувчининг белгилари. Alternaria brassicae. Ўсимлик тўқималари устида пайдо бўлган 
моғор қатлами патогеннинг мицелийси, конидиофора ва конидияларидан иборат. Конидиофоралар 
қўнғир тусли, барг тешикчаларидан 2-10 тадан чиқади, узунлиги 170 мкм гача, эни 6-11 мкм. 
Конидиялар биттадан, баъзан занжирчаларда ҳосил бўлади, тўғри ёки сал эгилган, тескари-тўқмоқ 
шаклли, энига 6-19 (одатда 11-15) ва бўйига тўғри ёки қийшиқ жойлашган 1-8 септалари мавжуд, 
жуда оч-зайтун ёки кулранг-зайтун тусли, узунлиги 29-350 мкм, эни кенг жойида 20-30 мкм, 
бўйинчасининг узунлиги конидия узунлигининг 1/3 га ёки ярмига тенг, эни 5-9 мкм. 
Телеоморфаси Pleospora herbarum. Перитецийлар шарсимон шаклли, ўлчами 0,2-0,5 мм, 
устида халтачалар чиқиши учун думалоқ оғизчаси (устьицаси) бор. Халтачалар тўқмоқ-цилиндр 
шаклли, ўлчами 70-80x10-17 мкм, ичида 8 аскоспора мавжуд. Аскоспораларнинг энига ва бўйига 
қараб жойлашган септалари мавжуд, ўлчами 33-43x15-21 мкм. 
Кураш чоралари. Уруғлик экинлардан қўзоқларни йиғиб олгач, тезда очиқ ҳавода 
қуритиш, янчиб уруғларини олиш ва вентилятор ёрдамида шамоллатиб қуритиш, кейин иссиқ 
(30°С) ҳавода 24 соат давсмида қайтадан қуритиш; экишдан олдин уруғни 48-50°С ли сувда 20 
мин ивитиш, қуритиш ва фунгицидлар билан дорилаш; алмашлаб экишни жорий этиш; уруғлик 
экинларга фунгицид ва бегона ўтларга (айниқса, сурепкага) қарши гербицид, зарарли 
ҳашаротларга қарши инсектицид пуркаш; ўсимлик қолдиқларини даладан чиқариб, ёқиб ташлаш; 
уруғларни тор, узун халтачаларда, 2-8°С ҳарорат ва 65% нисбий намлик шароитида сақлаш лозим 
(Герасимов, Осницкая, 1961; Запрометов, 1974; Пидопличко, 1977а,б; Пересыпкин, 1982; MacNab 
et al.,1983; Вянгеляускайте и др., 1989; Сагдуллаева и др., 1990; Сычев, Мизунов, 1991; Ганиев, 
Недорезков, 2005). 
Карамнинг оқ чиришини Sclerotinia sclerotiorum замбуруғи қўзғатади. Оқ чириш 
омборхоналарда карамнинг энг кенг тарқалган ва энг зарарли касалликларидан бири ҳисобланади. 
Ёмғир кўп ёғадиган минтақаларда карам далада, барча бошқа ҳолларда омборхоналарда 
зарарланади. Далада карам тепасидан бошлаб чирийди, барглар орасида оқ, шилимшиқ моғор, 
унинг устида ва ичида қора склероцийлар ривожланади. 
Омборхонада карам чириши кучаяди ва касаллик мицелий воситасида соғлом бошларга 
ўтади, касаллик ўчоғи пайдо бўлади. Юқори ҲНН да сақланган, совуқ таъсирида бўлган ва/ёки 
ҳашаротлар билан шикастланган карам бошлари биринчи навбатда зарарланади. 
Уруғлик учун далага экилган карам бошлари чириб кетади. 
Замбуруғнинг склероцийлари тупроқда кўп йиллар давомида сақланади. Патоген ҳар хил 
экинларни зарарлайди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling