Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Кураш чоралари. Чидамли навларни қўллаш; алмашлаб экиш; омборхоналарни 
дезинфекциялаш; қишда сақлаш учун соғлом карам бошларини қўйиш; тавсия қилинган ҳарорат 
ва намликни таъминлаш; касаллик бошланаётганида бўр кукунини пуркаш; зарарланган 
карамларни юлиб олиб, чиқариб, йўқотиш; уруғлик учун соғлом карам бошларини танлаш ва 
уларни далага эртароқ муддатларда экиш; ўсимлик қолдиқларини даладан чиқариб, йўқотиш 
тавсия қилинади (Герасимов, Осницкая, 1961; Пидопличко, 19776; Пересыпкин, 1982; 
Вянгеляускайте и др., 1989; Сычев, Мизунов, 1991; Ганиев, Недорезков, 2005). 
Карамнинг шилимшиқ бактериози (юмшоқ ёки ҳўл чириши) ни Erwinia carotovora ва 
Erwinia aroidea бактериялари қўзғатади. Улар кўп экин ва бегона ўтларни зарарлайди, 
Ўзбекистонда омборхоналарда кенг тарқалган ва катта зарар етказади (Бўриев ва б., 2002).
Карам ниҳоллари ва даладаги карам бошлари ривожланиши даврида кам ҳолларда 
зарарланади. Одатда механикжароҳат олган, за-ифлашган, ҳашаротлар (карам чивини, бургачалар, 
ширалар, карам пашшаси, қандала ва капалак қуртлари) ва бошқа касалликлар билан зарарланган, 
таркибида нитрат азоти мавжуд бўлган карам бошлари омборхоналарда, айниқса, юқори ҳарорат 
ва намлик шароитида зарарланади. Карамнинг ташқи барглари ва ўзаги шилимшиқланади ва 
чирийди, ичи юмшайди, ўткир қўланса ҳид чиқаради. Уруғлик учун далага экилган касал карам 
бошлари ўсмайди, ичи чириган аталага айланади. 
Бактериялар кейинги мавсумга уруғлик карам бошлари ва ўсимлик қолдиқлари билан 
ўтади; уруғда сақланиши (Пересыпкин, 1982) ёки сақланмаслиги (Вянгеляускайте и др. 1989) 
хабар қилинган. Ўсув даврида бактерияларни карам пашшаси, карам шираси, карам қурти, қандала 
ва бошқа ҳашаротлар тарқатади. Бактериоз ривожи учун оптимал ҳарорат 20-25°С (Пересыпкин, 
1982) ёки 25-30°С (Герасимов, Осницкая, 1961) эканлиги хабар қилинган. 
Кураш чоралари. Қишда сақлаш учун қатъий равишда соғлом, механик жароҳатсиз карам 
бошларини танлаш ва уларни паст (0°С) ҳароратда сақлаш; уруғларни экишдан олдин 50°С 
ҳароратли сувда 30 дақиқа иситиш ва бактерицид билан дорилаш; алмашлаб экишни жорий 
қилиш; азотли ўғитларни меъёридан ортиқ қўлламаслик; ўсимлик қолдиқлари, бегона ўтлар ва 
зарарли ҳашаротларни йўқотиш; уруғлик учун соғлом карам бошлари экиш лозим (Герасимов, 
Осницкая, 1961; Пересыпкин, 1982; MacNab et al.,1983; Вянгеляускайте и др.,1989; Сычев, 
Мизунов, 1991). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling