Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


САБЗИ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

САБЗИ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ 
 
Сабзининг ун-шудринг касаллигини Erysiphe umbelliferarum f.dauci ва Leveillula 
umbelliferarum f.dauci аскомицет замбуруғлари қўзғатади. Улар сабзидан бошқа
ўсимликларни зарарламайди. Ўсимлик барг, барг банди, тўпгуллари ва пояларида оқ, юпқа, 
майин моғор ривожланади. Кейинчалик моғор устида қора нуқталарга ўхшаш мева таначалари - 
клейстотецийлар пайдо бўлади. Зарарланган органлар қаттиқ ва мўрт бўлиб, осон синиб кетади. 
Касаллик Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларида тарқалган, зарари кам ва махсус 
ҳимоя чоралари қўллаш талаб этилмайди (Головин, 1960; Гапоненко и др., 1983). 
Қўзғатувчиларнинг белгилари. Erysiphe umbelliferarum. Ўсимлик органларидаги моғор 
қатлами устида конидиялар занжирчаларда ривожланади. Клейстотецийлар думалоқ, қуриганда 
остки томони ясси шакл олувчи, диаметри одатда 90-115 мкм, ҳар бирининг ичида 4-8, кўпинча 6 
та халтача мавжуд; ўсимталари калта, кўп миқдорда, узунлиги 100-150 мкм гача.. Халтачалар 
эллипсоид шаклли, кўпинча бир томони кичикроқ, ўлчами 50-60x30-40 мкм, одатда ҳар бирининг 
ичида 2-5 та аскоспора мавжуд. Аскоспоралар узунчоқ-эллипсоид шаклли, ўлчами 20-25x11-13 
мкм (Головин, 1960; Пидопличко, 1977а; Гапоненко и др., 1983; Вянгеляускайте и др., 1989). 
Сабзининг 
занг 
касаллигини 
базидиомицет 
Uromyces 
scipi 
замбуруғи қўзғатади. Ўзбекистонда қайд этилган (Рамазанова и др., 1986), аммо тарқалиши ва 
зарари ўрганилмаган, махсус ҳимоя чоралари қўлланилмайди. 
Қўзғатувчининг белгилари. Uromyces scipi Қўзғатувчи замбуруғ сабзи ва баъзи бошқа 
соябонгулли экинларда эция босқичида паразитлик қилади. Спермогонийлар баргнинг икки 
томонида, кўпинча устки тарафида, тўқима ичида, диаметри 70-135 мкм. Эциялар баргнинг остки 
томонида ва барг бандидаги сарғиш ва жигарранг доғларда, қалин гуруҳларда, қадаҳ шаклли. 
Эциоспоралар кенг-эллипсоид шаклли, қобиғи рангсиз, майда сўгалчалар билан қопланган, 
ўлчами 15-24x14-22 мкм. Патогеннинг урединио- ва телиобосқичлари сувҳилол (Scirpus maritimus) 
да ўтади (Пидопличко, 1977а; Вянгеляускайте и др., 1989). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling