Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Кураш чоралари. Ҳар 4 йилдан сўнг пиёз ўша далага жойлаштириладиган алмашлаб 
экишни жорий қилиш (эртаги карам, бодринг, помидор, кузги ғалла ва ёз бўйи экилмаган шудгор 
пиёз учун яхши ўтмишдошлар ҳисобланади); экинни шамол учун очиқ, офтоб яхши тегадиган 
далаларга жойлаштириш; уруғлик ва пиёзбош ҳосили учун ажратилган далаларни бир-бирига яқин 
жойлаштирмаслик; элементлар баланси сақланган ўғит бериш; биринчи зарарланган 
ўсимликларни юлиб, даладан чиқариб ташлаш; бегона ўтларга қарши гербицид пуркаш; ўсимлик 
қолдиқларини даладан чиқариб, йўқотиш; уруғлик экинларга, заруриятга қараб, 3-4 мартагача 
фунгицид пуркаш; пиёзбошларни омборхонага қўйишдан олдин ташқи пўстлоғининг намлиги 14-
16% бўлгунича қуритиш; омборхонани дезинфекциялаш; уруғлик олиш учун экишга 
мўлжалланган пиёзбошларни кузда (ёки баҳорда) 10-14 кун давомида, кунига 8 соатдан, 40-43°С 
ҳароратда қиздириш, экишдан олдин самарали фунгицид (Витавакс 200ФФ, 2-4 л/т) билан 
дорилаш тавсия қилинади (Герасимов, Осницкая, 1961; Кузнецова, Турсуметова, 1970; 
Масленников и др., 1974; Ершов, Ореховская, 1978; Пидопличко, 1977а; Пересыпкин, 1982; 
MacNab et al., 1983; Вянгеляускайте и др. 1989; Сычев, Мизунов, 1991). 
Пиёз баргларининг кулранг чиришини Botrytis туркумига мансуб гифомицет замбуруғлар 
қўзғатади ва улар пиёз етиштириладиган барча минтақаларда тарқалган. 
Зарарланган баргларда бирмунча оқ доғлар пайдо бўлади, улар ўсиб, барг тепасидан 
бошлаб сўлиши, қўнғир тус олиши ва баъзан букилиб, синишига сабаб бўлади. Биринчи доғлар 
кўринганидан сўнг 1 ҳафта ичида даладаги барча ўсимликлар зарарланиши ва баргларининг тепа 
қисмлари сўлиши мумкин. 
Замбуруғ споралари экин ичида шамол билан тарқалади ва соғлом тўқималарни 
зарарлайди. Замбуруғ кўпинча трипс, пероноспороз, озон, қум заррачалари ва бошқа ҳашарот, 
касаллик ва механик жароҳат етказувчи омиллар билан зарарланган пиёз барглари тўқималарида 
ривожланади (MacNab et al., 1983). 
Қўзғатувчи барча мамлакатларда тарқалганини ҳисобга олган ҳолда, пиёз баргининг 
кулранг чириши Ўзбекистонда ҳам учраши эҳтимол қилинади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling