Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пиёзнинг сохта ун-шудринг (мильдью, пероноспороз) касаллигини
Кураш чоралари. Қишда сақлаш учун соғлом пиёз ва саримсоқ бошларини танлаш;
омборхоналарни дезинфекциялаш ва тавсия қилинган паст ҳароратни (-3... +1°С) таъминлаш; уруғларни экишдан олдин фунгицид билан дорилаш, қуритиш ва 50-60 соат давомида ивитиш; ўсув даврида ҳашаротлар билан курашиш; уруғ олиш учун экиладиган бошларни экишдан олдин самарали фунгицид билан дорилаш зарур (Герасимов, Осницкая, 1961; MacNab et al., 1983; Вянгеляускайте и др., 1989). Фузариоз Ўзбекистонда саримсоқнинг энг кўп тарқалган касал-ликларидан бири эканлиги хабар қилинган (Мақсудхўжаева, Аббосов, 1986). Омборхонада сақланаётган пиёзбошларда ҳам учрайди (Бўриев ва б., 2002). Пиёзнинг сохта ун-шудринг (мильдью, пероноспороз) касаллигини Perenospora schleideniana оомицет замбуруғи қўзғатади. Қўзғатувчининг белгилари. Perenospora schleideniana. Конидиофоралар барг тешикчаларидан биттадан ёки гуруҳларда чиқади, устки қисмида 3-7 карра дихотомик, баъзан симподиал шохланган, ўлчами 300-750x12 мкм (кўпинча 330-410x11,6 мкм), таг қисмининг зни 15- 18 мкм. Конидиялар 1 ҳужайрали, тухум шаклли, кулранг-бинафша рангли, ўлчами 23-60x19-35 мкм (кўпинча 41-53x23-24 мкм). Оогонийлари думалоқ, қобиғи юпқа; ооспоралари думалоқ ёки эллипсоид шаклли, қобиғи силлиқ ёки ғижимланган шаклли, диаметри 25-35 мкм. Замбуруғ пиёзни, кам ҳолларда саримсоқни зарарлайди. Патоген пиёзбошларда уларни чиритмасдан, мицелий шаклида ва ўсимлик қолдиқларида ооспоралари ёрдамида қишлайди. Уруғлик олиш учун экилган пиёзбоши ўсганида касалликнинг диффуз шакли ривожланади: 118 ўсимлик билан бирга замбуруғнинг мицелийси ҳам ўсади ва барча тўқималарга тарқалади. Касал ўсимликнинг барглари оч-яшил, сўнгра сарғиш тус олади, устида олдин оқ, кейин кулранг- бинафша тус олувчи юпқа моғор қатлами ҳосил бўлади; деярли ҳамиша патогеннинг моғори устида қора моғор ҳосил қилувчи иккиламчи сапротроф замбуруғлар ривожланади. Зарарланган барглар сарғаяди ва сўлади, ўқбарглар синади. Диффуз зарарланган ўсимликларда кўплаб споралар ривожланади, улар шамол билан тарқалади ва шабнам ёки ёмғир томчилари мавжудлигида соғлом экинларни зарарлайди. Ўсув даврида патоген 7 тагача авлод беради. Пиёзда пероноспороз Ўзбекистонда ҳам қайд этилган ва у уруғлик экинлар учун катта хавф туғдиради (Кузнецова, Турсуметова, 1970; Ершов, Ореховская, 1978; Киргизбаева и др., 1985). Аммо патогеннинг об-ҳавога талабларини ташхис қилсак, касаллик ривожланиши учун мамлакатимизда имконият чегараланган, деган хулосага келамиз: пероноспороз кучли ривожланиши учун тез-тез ва кўп ёмғир ёғиши ва ҳаво ҳарорати 10-15°С бўлиши қулай ҳисобланади; 25°С ва ундан юқори ҳароратда касаллик ривожланмайди. Пероноспорозга чидамли пиёз навлари мавжуд эмас. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling