Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Кураш чораси алмашлаб экиш ҳамда уруғларни экишдан олдин фунгицид билан 
дорилашдан иборат. 
Қўзғатувчининг белгилари. Urocystis cepulae. Спора тўдачалар телиоспоралардан 
иборат, нотўғри шар шаклли, марказида битта, кам ҳолларда 2-3 та фертил (маҳсулдор) 
телиоспоралар, уларнинг атрофида, ҳимоя қилиш учун хизмат қилувчи 5-14, кўпинча 9 та 
периферик ҳужайралар мавжуд. Спора тўдачаларнинг диаметри 16-24x15-21 мкм (1 фертил 
телиоспора бўлганида), ёки 24-31x15-21 мкм (2 та фертил телиоспора бўлганида), Ульянищев 
(1952) кўрсатишича, 12-40 мкм. Фертил телиоспоралар думалоқ шаклли, диаметри 7-16 мкм ёки 
эллипсоид шаклли, ўлчами 12-18x10-15 мкм, силлиқ қобиқли, ранги қўнғирроқ-қизғиш. 
Периферик ҳужайраларнинг диа-метри 2,7-8 мкм. 
Пиёзнинг занг касаллигини Puccinia allii ва Puccinia porri замбуруғлари (ҳамда бир нечта 
Melampsora турлари) қўзғатади. Пиёз ва саримсоқнинг бир нечта турлари зарарланади. 
Занг пиёзда Ўзбекистонда ҳам учрайди, аммо тарқалиши ва зарари ўрганилмаган. 
Puccinia porri ўсимликлар баргларида баҳорда апельсин рангли эция ва эциоспоралар
кейинроқ қизғиш-қўнғир, думалоқ ёки узунчоқ урединиялар (ва урединиоспоралар), ёзда эса қора 
тусли, узунлиги 2 мм келадиган телиялар (ва телиоспоралар) пайдо қилади. Урединия ва телиялар 
узоқ вақтгача эпидермис билан қопланган бўлади. 
Бирламчи инфекция манбаалари - қуриб ерга тушган баргларнинг устидаги телиялар ва 
телиоспоралар бўлиб, улардан баҳорда базидиоспоралар ўсиб чиқади, шамол ва ёмғир билан пиёз 
ва саримсоқ баргларига тушади ва зарарлайди. 


122 
Қўзғатувчиларнинг белгилари. Puccinia allii. Патогеннинг эциобосқичи мавжудлиги 
номаълум, пиёз ва саримсоқни урединио- ва телиобосқичлари зарарлайди. Урединиялар баргнинг 
ҳар 2 томонида, қизғиш-сариқ, думалоқ ёки узунчоқроқ, усти узоқ вақтгача эпидермис билан 
қопланган. Урединиоспоралар сарғиш ёки сарғиш-қўнғир, думалоқ ёки эллипсоид шаклли, ўлчами 
18-32x18-24 мкм, усти майда тиканчалар билан қопланган. Телиялар қора тусли, узунлиги 2 мм 
гача, усти узоқ вақтгача эпидермис билан қопланган. Телиоспоралар 2 ҳужайрали, кўриниши 
ўзгарувчан, кўпинча узунчоқ-тўқмоқ ёки тўқмоқ шаклли, усти думалоқ, пастга қараб 
ингичкалашувчи, септадан тортилган бели бироз хипча, қўнғир тусли, силлиқ, қалин қобиқли, 
ўлчами 32-80x17-30 мкм. 
Puccinia porri. Пиёз ва саримсоқда патогеннинг эцио-, урединио- ва телиобосқичлари 
ривожланади. Эциялар равшан-сариқ, баргда сариқ доғларда, эллиптик доиралар ҳосил қилади. 
Эциоспоралар думалоқ ёки тухум шаклли, усти майда сўгалчалар билан қопланган, ўлчами 22-
32x21-24 мкм. Урединиялар узунчоқ ёки эллипсоидал шаклли, сариқ ёки сарғиш-қўнғир, усти узоқ 
вақтгача эпидермис билан қопланган. Урединиоспоралар кўпинча эллипсоид шаклли, қўнғир 
тусли, усти кам миқдорда майда сўгалчалар билан қопланган, ўлчами 28-32x21-28 мкм. Телиялар 
қора-қўнғир, думалоқ ёки узунчоқ, усти узоқ вақтгача эпидермис билан қопланган. Телиоспоралар 
калта, рангсиз оёқчали, 1 ёки 2 ҳужайрали, 2 ҳужайралилари тўқмоқ шаклли, усти бироз 
думалоқлашган ёки тўмтоқроқ, пастга қараб ингичкалашувчи, септадан тортилиб, бели хипчароқ 
бўлувчи, қўнғир тусли, силлиқ, қалин қобиқли, ўлчами 22-63x17-26 мкм; 1 ҳужайрали 
(мезоспора)лари нок ёки эллипсоид, кам ҳолларда думалоқ шаклли, кўпинча 20-31x18-21 мкм, 
баъзан 35-38x18-21 мкм. 
Юқоридаги турлардан ташқари Ўзбекистонда пиёзнинг Allium scabriscapum Bioss. et Kotchy
турини занг қўзғатувчи замбуруғлардан яна битта тури –Puccinia permixta - эция босқичида 
зарарлаши қайд этилган (Рамазанова и др., 1986). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling