Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Кураш чоралари. Ҳосил пишгандан сўнг тезда, механик жароҳатлар етказмасдан, йиғиб 
олиш, яхшилаб (8-10 кун давомида) қуритиш, дезинфекция қилинган омборхоналарга жойлаш
паст ҳароратда (-3... +1°С) сақлаш, шамоллатиб туриш ва бошқа талабларга риоя қилиш; уруғни 
экишдан олдин самарали фунгицид суспензияси билан дорилаш ва қуритиш; уруғни ва уруғ олиш 
учун ажратилган пиёзбошларни эртароқ муддатларда экиш; далада касаллик ўчоқларига 0,2% ли 
Бордо суюқлиги пуркаш; таркибида моддалар баланси сақланган минерал ўғит қўллаш тавсия 
этилади (Герасимов, Осницкая, 1961; Кузнецова, Турсуметова, 1970; Пидопличко, 1977а,б; 
Пересыпкин, 1982; MacNab et al., 1983; Мақсудхўжаева, Аббосов, 1986; Вянгеляускайте и др., 
1989; Сычев, Мизунов, 1991; Бўриев ва б., 2002). 
Пиёз тўқ-қизил (альтернариоз) доғланишини Alternaria porri замбуруғи қўзғатади. 
Касаллик дунёнинг барча минтақаларида тарқалган, Ўзбекистонда учраши ҳам эҳтимол қилинади. 
Альтернариоз пиёз баргларини кўпинча кулранг чириш касаллигидан сўнг зарарлайди. 
Баргларда олдин қайноқ сувга куйганга ўхшаш доғлар пайдо бўлади, улар тезда қўнғир тус олади, 
сўнгра ўсиб, узунлиги 3-5 см га етадиган, сариқ ҳошияли, тўқ-қизил тусли, концентрик зоналардан 
иборат бўлган эллипс ёки узунчоқ шакл олади. Намлик мавжудлигида доғлар қўнғир моғор билан 
қопланади. Барглар ва ўқбарглар кучли зарарланган жойлардан букилади ва синади. Замбуруғ 
ўсимлик қолдиқларида қишлайди (Пидопличко, 19776; MacNab et al., 1983).
Қузғатувчининг белгилари. Alternaria porri. Конидиофоралар узунлиги 120 мкм гача, эни 
5-10 мкм. Конидиялар, одатда, биттадан ривожланувчи, тўғри ёки сал эгилган, тескари-тўқмоқ ёки 
эллипсоид шаклли, усти силлиқ ёки майда сўгалчалар билан қопланган, учи нозиклашиб, узунлиги 
конидия узунлигига баравар бўлган бўйинча ҳосил қилувчи, туси оч-жигаррангдан ўртача-
қўнғиргача, ўлчами 100-300x15-20 мкм, энига 8-12, бўйига тўғри ёки қийшиқ жойлашган 0-4 
септали, бўйинчасининг эни 2-4 мкм. 


120 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling