Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Пиёз бўғзи чиришини Botrytis allii, кам ҳолларда Botrytis byssoidea ва Botrytis sguamosa
ифомицет замбуруғлари қўзғатади ва улар пиёз етиштириладиган барча минтақаларда тарқалган. 
Омборхоналарда сақлаш пайтида дунёда, жумладан Ўзбекистонда ҳам, пиёз ва саримсоққа энг кўп 
зарар етказадиган касаллик ҳисобланади. 
Қўзғатувчи факультатив паразит бўлгани учун, физиологик заиф тўқималарни зарарлайди; 
фаол ўсиш пайтида (эҳтимол, таркибида фитонцидлар мавжудлиги учун) пиёз касалликка ўта 
чидамлилик намоён этади. 
Ўсув даврининг охирида пиёз (ва саримсоқ) нинг бўғзига замбуруғ ҳар хил механик 
жароҳатлар ва бошқа касалликлар туфайли пайдо бўлган яралар орқали киради. Касаллик 
аломатлари далада намоён бўлмасдан, кўпинча омборхоналарда яққол кўринади: пиёз бўғзининг 
тўқималари юмшайди, бироз ботиқ шакл олади; пиёз бўйига кесилса, унинг устки қисми худди 
қайноқ сувда пишганга ўхшаб юмшагани ва сариқ, пушти ёки қўнғир тус олганини кўриш мумкин. 
Омборда сақлаш даврининг иккинчи ярмида зарарланган жойларнинг устидаги пўстида 
зич, кулранг моғор ва майда, диаметри 1-5 мм бўлган қора склероцийлар ривожланади. Бундай 
пиёзбошларга тезда иккиламчи замбуруғ ва бактериялар киради ва, омборхонага қўйгандан 
кейинги 1-2 ой ичида, пиёз бутунлай чириб кетади, серсув бўлиб қолади ва қўланса ҳид чиқаради. 
Кейинчалик пиёзбош қуриб, фақат пўсти қолиши мумкин. Омборхоналарда (айниқса иссиқ усулда 


119 
18-22°С ҳароратда) сақланаётган пиёзбошларнинг 50 фоизи ёки кўпроғи касаллик туфайли 
йўқотилиши мумкин. 
Уруғлик олиш учун экилган зарарланган пиёзбошлардан инфекция ўқбарг ва тўпгулларга 
ўтиши, ўқбарг букилиши ва синиши, уруғ пишмай қолиши мумкин. 
Инфекция кейинги мавсумга пиёзбош, ўсимлик қолдиқлари ва баъзан уруғ орқали ўтади. 
Касаллик билан пиёзнинг чучук ва оқ навлари кўпроқ, аччиқ, сариқ ва қизил пўстли навлари 
камроқ зарарланади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling