Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Пиёзнинг стемфилиоз доғланишини


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Пиёзнинг стемфилиоз доғланишини кучсиз паразитлар - Stemphylium allii ва Stemphylium 
botryosum замбуруғлари қўзғатади. Касаллик барча минтақаларда тарқалган, Ўзбекистонда ҳам 
қайд этилган, аммо экинга зарари кам, ёки ўрганилмаган. Пиёз, саримсоқ ва бошқа 
пиёзгулдош экин ва бегона ўтлар зарарланади. 
Стемфилиоз кўпинча пероноспороз ва бошқа касалликлар билан зарарланган пиёзда 
ривожланади. Уруғ олиш учун экилган пиёзбошларнинг ўқбарги ва баргларида тўқ-қўнғир ёки 
қорамтир моғор қатлами пайдо бўлади, ўқбарг букилиб синиши, уруғ ривожланмаслиги ёки майда 
ва пуч бўлиши кузатилади. Зарарланган майсалари чириб кетади (Пидопличко, 19776; 
Вянгеляускайте и др., 1989; Сагдуллаева и др., 1990; Холмуродов, 2004). 
Қўзғатувчиларнинг белгилари. Stemphylium alliiКонидиофоралар рангсиз, оз шохланган. 
Конидиялар шакли ўзгарувчан, кўпинча узунчоқ ёки думалоқ, ўлчами 20-50x15-25 мкм, олдин 
бинафша, сўнгра оч-кулранг-қўнғир тусли, усти жуда майда тиканчалар билан қопланган, 
кўпчилигининг 5 та энига ва 1 ёки бир нечта бўйига жойлашган септалари мавжуд; энидаги 
септалари тортилиб, конидияларнинг ўша жойлари хипчароқ бўлиб қолади. 
Stemphylium botryosum. Гифалар кўп ҳужайрали, деярли рангсиздан тўқ-сариқ-қўнғиргача, 
эни 2-9 мкм. Конидиофоралар ранги тўқ-зайтун-сариқдан сариқ-қўнғиргача, ўлчами 10-80x3-7 
мкм, устида сарғиш-қўнғир, тўқ-зайтун тусли шиши мавжуд. Конидиялар биттадан ҳосил бўлувчи, 
узунчоқ-думалоқ, ўлчами 13,5-66x7-28,5 мкм, сарғиш-қўнғир, зайтунрангқўнғир тусли, усти жуда 
майда тиканчалар ёки сўгалчалар билан қопланган, кўпчилигининг эни-га 3-10 ва бўйига тўғри ёки 
қийшиқ жойлашган 1-10 септалари мавжуд; эни ўртасидан тортилиб, конидиялар хипчароқ бўлиб 
қолади. 
Пиёзнинг (аспергиллёз) қора чиришини сапротроф (кучсиз паразит) Aspergillus niger  
деган замбуруғи қўзғатади. 
Пиёз, саримсоқ, сабзи, лавлаги, помидор ва бошқа экинларнинг мевалари омборхоналарда 
юқори ҳарорат ва намлик мавжудлигида зарарланади. Пиёзбош юмшайди, сўнгра пўстлоғи 
қурийди, баъзан мумиёлашади, пўстининг устида замбуруғ мицелийси ва спораларидан иборат 
бўлган қора кукун қатлами ривожланади. Споралар омборхонага тарқалиб кетади ва узоқ вақтгача 
сақланади. 
Омборхонага қўйишдан олдин яхшилаб қуритилган пиёзбошлар қуруқ ва паст ҳароратда 
сақланса зарарланмайди ёки кам зарар ланади ва касаллик секин ривожланади. Оқ пиёз навлари 
кўпроқ, пўстлоғи рангли навлари камроқ зарарланади. 
Аспергиллёз Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалган (Герасимов, Осницкая, 1961; Пидопличко, 
19776; Вянгеляускайте и др., 1989; Холмуродов, 2004). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling