Маъруза: Ҳавои қурилиш оҳаги, хом ашёси, турлари, Ҳавои қурилиш оҳагини ишлаб чиқариш технологияси. Куйдириш жараёни


Download 67.49 Kb.
Sana01.04.2023
Hajmi67.49 Kb.
#1315262
Bog'liq
4-M (4soat)


4-маъруза: Ҳавои қурилиш оҳаги, хом ашёси, турлари, Ҳавои қурилиш оҳагини ишлаб чиқариш технологияси. Куйдириш жараёни

Таянч сўз ва иборалар: ҳавои оғак, боғловчи, қоришма кўшимчалар


Режа: 1. Ҳавода қотувчи қурилиш оҳаги ҳақида маълумот.


2. Қурилиш оҳагини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё.
3. Ҳавойи оҳакка бериладиган техник талаблар.
4. Куйдириш жараёни.
Ҳавода қотадиган оҳак деб таркибида 8% гача гил қўшилмалар бўлган ва эриб ёпишиб қолмайдиган қилиб, бир меъёрда куйдирилган оҳактошларни майда туйиш натижасида ҳосил бўладиган ҳавода қотувчан боғловчи моддаларга айтилади.
Ҳали туйилмаган куйдириш маҳсулоти сўндирилмаган кесак оҳак (қайнама) деб аталади. У шу ҳолича боғловчи модда ҳисобланмайди ва уни қоришма ҳамда бетон тайёрлашда ишлатиб бўлмайди. Боғловчи қилиш учун кесак-оҳак майда туйилиши зарур.
Кесак-оҳакни майдалашнинг икки усули қўлланилади:
механик усул-шар ёки бошқа тегирмонларда туйилади;
сўндириш усули-оҳак бўлакларига сув билан таъсир қилинади; шунда оҳак ўз-ўзидан майда заррачаларга парчаланади (диспергирланади).
Кесак-оҳак қандай усулда майдаланганига қараб, ҳавода қотадиган товар оҳакнинг қуйидаги турлари бўлади:
кесак-оҳак қайнамани механик усулда майдалаб тайёрланадиган сўндирилмаган туйилган оҳак. У таркибан асосан кальций оксидидан ташкил топган бўлади;
кесак – оҳак - қайнамани маълум миқдордаги сув билан (кукунсимон ҳолатга келгунича) сўндириб тайёрланадиган сўндирилган гидрат оҳак (пушонка-кукун). Кимёвий таркиби жиҳатидан у кальций гидрати Са(ОН)2 дан иборат бўлади;
кесак-оҳак-кайнамани ортиқча сув билан сўндириш натижасида ҳосил бўладиган маҳсулот – оҳак хамири; оҳак хамири асосан гидрат оксиди ва сувдан иборат бўлади.
Кесак-оҳак сўндириб ёки туйиб майдалаш жараёнида актив ёки гидравлик минерал қўшилмалар (домна ва ёқилғи шлаклари, кул, вулкан кули, пемза, туф, кварц қум, цемянка, трепел ва гипс тош) қўшиш мумкин. Оҳак қанча минерал қўшилма қўшиш мумкинлиги оҳакнинг активлиги (%СаО+% MgO) билан аниқланади. Аммо 12 жадвалда кўрсатилган миқдордан кам бўлмаслиги керак.
Оҳак ишлаб чиқариш учун оҳактошлардан фойдаланилади. Оҳактошларда кальций карбонатдан ташқари озми-кўпми магний карбонат ҳам бўлади. Куйдирилаётганда карбонат тузлари қаттиқ СаО ва MgO оксидлари ҳамда газсимон маҳсулот – СО2 га диссоциацияланади. Газсимон маҳсулот чиқариб ташланади, қолган қаттиқ оксидлар эса ҳавода қотадиган сўндирилмаган оҳак таркибига киради. Ҳавода қотадиган оҳак қанча магний оксиди борлигига қараб оз магнезиалли (5% гача магний оксиди бор) магнезиалли (5 дан 20% гача магний оксиди бор) ва доломитли (20 дан 41% гача магний оксиди бор) оҳакларга бўлинади.
Оҳакда магний оксиди ва гил-аралашмалар бўлиши унинг хоссаларига, жумладан сўниш тезлигига катта таъсир қилади. Ҳавода қотадиган оҳак сўниш жараёнининг давом этиш муддатига қараб иккига бўлинади: тез сўнувчан оҳак-20 мин ичида сўнади ва аста сўнувчан оҳак-20 мин дан ортиқ муддатда сўнади.
Қайнама-оҳакни сўндираётганда оҳак хамири температураси ҳар хил бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳавода қотадиган оҳак кўрсаткичига қараб шартли равишда иккига бўлинади: паст экзотермик оҳак (сўндирилаётган вақтдаги энг юқори температураси 700С дан паст) ва юксак экзотермик оҳак (сўндирилаётган вақтдаги энг юқори температураси 700С дан ортиқ).
Оҳак кальций ва магнийли карбонат тоғ жинсларидан – бўр, оҳактош, доломитлашган ва мергелистли оҳактошни пишириб олинади. Олинган маҳсулот бўлак-бўлак оқ ёки кул рангда бўлиб, у сувсиз кальций оксиди ва қисман магний оксидидан ташкил топган. Буни сўнмаган оҳак дейилади.
Ҳавойи оҳакка бериладиган техник талаблар (ГОСТ 9179-77)
1-жадвал

Кўрсаткичларнинг номи

Оҳак учун талаб, % ҳисобида оғирлиги
бўйича

1 нав

2 нав

3 нав

Актив СаО+MgO миқдори , кам бўлмаслиги керак

90

80

70

Сўнмаган заррачалар миқдори , кўп бўлмаслиги керак

7

11

14

Актив МгО миқдори , кўп бўлмаслиги керак

5

5

5

СО2 миқдори , кўп бўлмаслиги керак

3

5

7



Сўнмаган оҳак. Кондан келтирилган оҳактош, асосан шахтали, қисман айланма ёки доира шаклидаги хумдонларда 950 – 1100оС ҳарорат да пиширилади.
Шахтали хумдонлар баландлиги буйлаб куритиш, қиздириш, пишириш ва совутиш булимларига ажратилган. Хумдоннинг баландлиги 20 м, ички диаметри 4 м гача бўлади. Хамдонга солинган 120 т оҳактош 24 соатдан сўнг бўлак-бўлак оҳакка айланади.
Шахтали хумдонларнинг афзаллиги шундаки, пишириш жараёнида ажралиб чиккан иссиқлик хом ашёни куритиш ва қиздиришга хизмат қилади. Ёқилги урнида қум ир ишлатилса, унинг кули маҳсулотнинг сифатини пасайтиради. Суюқ ёқилги ёки газ ишлатилса, оҳак сифати ортади.
Хом ашёни СО2 тулик чикиб кетгунча пишириш жараёни давом эттирилади. Бунда олинган маҳсулот асосан СаО ва MgO дан иборат бўлади. СаО+MgO миқдори канчалик кўп бўлса, шунчалик олинган оҳакнинг сифати яхши бўлади. Оҳак таркибидаги MgO ни миқдори га қараб қуйидаги турларга бўлинади:
Кальцийли – МгО миқдори 5% дан ортмайди,
Магнезиал – 5 ...20%, доломитли – 20...40%.
Пишириш вақтида оҳактошда парчаланиш жараёни боради:
СаСО3СаО+СО2 ; иссиқлик сарфи 3178 кДж/кг СаО.
Назарий жихатдан оҳактошни пишириш жараёнида унинг оғир лиги 44% га, хажми эса 10% дан 20% гача камаяди. Амалда эса оҳактошни тулик парчаланишига хеч качон эришиб бўлмайди. Пишириш натижасида ҳосил бўлган кальций оксиди кристалл холатдаги ромбоэдрик кўринишига айланади, у энергияга бой ва сув билан тез ва интенсив равишда бирикиш кобилиятига эга бўлиб , сув билан бириккандан кейин хажми кескин ошади.

Пишириш жараёнида пишириш ҳарорат и оҳактошни пишириш ҳарорат ига якинлашганда куб шаклидаги зич кальцит ҳосил бўлади. Бу жуда секинлик билан сўнади. Шунинг учун кескин пиширилган оҳак тез сўниш хусусиятини ва сўнгандан сўнг яхши технологик хоссаларини йўқотади.


Сўнмаган туйилган оҳак қуйидаги схема буйича ишланади:



Сўнган оҳак.
Сўнмаган оҳакка сув таъсир этса, у қуйидаги реакция асосида сўнади:
СаО + Н2О = Са(ОН)2 + 1164 кДж/кг СаО
Оҳак таркибида учрайдиган магний оксиди сув билан қуйидагича реакцияга киришади:
MgO + H2O = Mg(OH)2
Сўниш вақтида ажралиб чикадиган иссиқлик сувнинг бир қисмини буғга айлантиради. Буғ оҳакда ички чузувчи зўриқишлар ҳосил қилади, буларни таъсирида оҳак майда кукун шаклига ўтади.
Оҳак сўниш тезлигича қараб, тез сўнувчан (8 дакикадан кўп эмас), ўртача сўнувчан (25 дакикагача) ва секин сўнувчан (25 дакикадан кўп) хилларга бўлинади.
Сўнган оҳакни турлари:

  1. Кукун-оҳак оҳакка 60-80% сув қўшиб сўндириб олинади. Бу оқ кукун шаклида бўлиб, хажми бошлангич сўнмаган кесак оҳак хажмидан 2...3 марта ортиқ бўлади.

Қуйида заводда кукун-оҳак тайёрлаш технологик схемаси келтирилади:





Оҳак хамири 50% сув ва 50% кальций ва магний гидрооксидининг майда заррачаларидан иборатдир. Зичлиги 1400 кг/м3 га якин бўлади.
Қурилишбоп қоришма заводда ишланадиган холларда оҳак механизациялашган усулда қуйидаги технологик схема буйича оҳак хамирига айлантирилади:



Хом ашё маҳсулотлари олиниши.
Хавода қотувчи оҳак ишлаб чиқаришда таркибида асосан СаСОз бўлган хамма табиий моддалардан фойдаланиш мумкин. Оҳакни назарий таркиби 56% СаО ва 44% СО2 дан иборат. Кўпинча зич оҳактош ва бўп ишлатилади. Оҳактошлар кўпчилик худудларида учраганлиги учун боғловчи моддалар ишлаб чиқаришда кенг кўлланилади. Оҳак ишлаб чиқариш технолик жараёнини қуйидаги асосий қайта ишловлардан хом ашё қазиш ва уни тайёрлаш, майдалаш ёки сўндиришдан иборат.
Оҳактош куйдириш
Ҳавода қотувчи оҳак карбонатли тоғ жинсларини 900-1200°С да куйдириш йўли билан СО2 ни мумкин қадар тўлиқ ажралиб чиқиши СаСО - СаО - СО2 реакцияси асосида ва кейинчалик бўлакли оҳакни қайта ишлаш билан хосил қилинади. Оҳактошни шахта печларида (бўлаклар ўлчами 8-20 см) ва айланма печларда (5-40 см) шунингдек «қайнама» қатламли қурилмаларда қуйдирилади. СаСО3 нинг термик парчаланиш 900°С да бошланади, хом ашё хоссалари (зичлиги - бўлаклар ўлчамлари) хамда печь конструкциясига боғлик холда завод корхоналарида куйдириш харорати 1100 - 1200°С га тенг.
Куйдириш натижасида хосил бўлган оҳак (қайнама) хажми назарий жихатдан олинган оҳактош 2 маротаба кам. Хақиқатдан хам у хаммаси бўлиб 10- 12% га камаяди, бу хосил бўлган қайнама ўта ғоваклигини кўрсатади.
Куйдирилаётган модданинг куйдириш харорати ва бўлиниш вақти оҳакнинг ғоваклилигига, хажм бирлигидаги оғирлигига, катта таъсир қилади. Харорат ошиши билан куйдириш тезлиги ва шунингдек ишлаб чиқариш унумдорлиги ортади.
Кўпинча оҳактош шахта печларида куйдирилади, чунки улардан фойдаланиш осон, ёқилги кам сарфланади. Ишлаб чиқаришнинг муайянлиги, унумдорлигининг юқорилиги билан фазилатланади. Хар қандай: қаттиқ, суюк ва газ холатидаги ёнилғида ишлаши мумкин.
Шахта печига юқоридан оҳактош қават-қават қилиб ва қисқа алангали қаттиқ ёқилғи солинади. Печь бўй бараварига шартли уч зонага бўлинади: иситиш, куйдириш, совутиш. Печнинг пастки қисмида совутиш зонасига куйдирилган оҳак тўкилади. Пастдан берилган ҳаво оҳак бўлакларининг иссиғи ҳисобига қизийди ва тепага кўтарилиб куйдириш зонасига учрайди. Ушбу зонанинг харорати 1200°С га боради. Бу ерда ёнилғи ёниши натижасида кальций карбонат парчаланиб СаО ва СО2ҳосил бўлади. Иссиқ газлар вентилятор орқали юқорига сурилиб модда ва ёнилғининг юқори қаватлари иситилади. Иситиш зонасида оҳактош қуритилади ва таркибидаги органик аралашмалар куяди. Тайёр бўлган маҳсулотлар сақланадиган омборга жўнатилади.
Айланма печларда ўта юқори навли куйдирилган оҳак олинади, бунда майда бўлакчалар ҳамда оқимга қарши принципидан фойдаланилади, лекин ёнилғи кўп сарф бўлади. Шахтали ва айланма печлардан ташқари оҳакни «Қайнама»қаватдан куйдириш учун унумдорлиги юқори бўлган асбоблар ишлатилади. «Қайнама» қаватда иссиқлик режими бўйича куйдириш шахта печларида куйдиришга ўхшайди. Туйилган оҳактош юклайдиган мослама орқалипечнинг тепа қисми 5 зонага бўлинган ҳаво ўтказувчи тешиклари бор. Вентилятор билан юқори зона орқали сурилган ҳаво оҳактош қаватини ҳавога туйинтиради. Туйинган оҳактош токувчи қувурлар орқали бир зонадан бошқа, зонага ўтаётгантезлик билан иссиқлик алмашади ва парчаланади. Бўлакли оҳак ишлатилишидан олдин туйилиши ёки сўндирилиши керак. Оҳакни қувурли тегирмонларда ёпиқ, циклда майдаланади. Уни актив минерал қўшимчалар билан бирга (домна, ёқилги шлаклари, кул ва х.к.) солиштирма юзаси 3500-5500см2.г гача майдаланади.


Назорат учун саволлар.

  1. Ҳавода қотадиган оҳак деб нимага айтилади?

  2. Ҳавойи оҳакка бериладиган техник талаблар ҳақида гапиринг?

  3. Куйдириш жараёни ҳақида гапириб беринг?

  4. Оҳакни назарий таркиби нималардан иборат?

  5. Оҳак хамири ҳақида маълумот беринг.

Фойдаланилган адабиётлар
1. Neville, Adam M. Properties of concrete / A.M. Neville. -- 5th ed. p. cm. ISBN 978-0-273-75580-7 (pbk.)
2. Қосимов И.К. Қурилиш ашёлари. Дарслик. Мехнат. Т., 2004.
3. Махмудова Н.А. Боғловчи моддалар. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т., 2015.
4. Нуритдинов Х.Н., Қодирова Д.Ш. Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т.,2012.
5. Волженский А.В. Минеральные вяжущие вешества. М., Стройиздат. 1979.
Download 67.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling