111
Карамнинг кулранг чиришини Botrytis cinerea замбуруғи қўзғатади. Кулранг чириш
омборхоналарда карамнинг энг кенг тарқалган ва энг зарарли
касалликларидан бири
ҳисобланади.
Замбуруғ
кўп
экинт
урларини
зарарлайди.
Ўзбекистонда
касаллик
карамда омборхоналарда кўп тарқалган (Бўриев ва б. 2002)
Ёмғирли мавсумларда карам далада (одатда мавсум сўнгида), барча бошқа ҳолларда
омборхоналарда зарарланади. Уларнинг усти мицелий, конидиофора ва
конидиялардан ташкил
топган майин, момиқ, кулранг моғор билан қопланади, шилимшиқланади ва карам бош чирийди,
кейинчалик тўқималарида қора склероцийлар ривожланади. Улар 2-3 йилгача ҳаётчанлигин
сақлайди ва инфекция манбаи бўлиб хизмат қилади. Қўзғатувчи конидиялари ва мицелий
воситасида бошқа, соғлом карам бошларига осон тарқалади.
Чириш
ривожланиши даврида, устки барглар олиб ташланишидан кейин касаллик карам
бошининг
энг устки куртагини заралайди, натижада энг сифатли уруғ олиш учун хизмат
қиладиган карамнинг қимматли куртаги йўқотилади. Далада замбуруғ ўсимлик қолдиқларида ҳам
сақланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: