Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Карамга озуқа моддалар етишмаслиги ёки заҳарлилиги
- Калий етишмаслиги
- Молибден етишмаслиги
- Азот заҳарлилиги
Карам мозаикасини вирус (Brassica virus 3) қўзғатади. Вирионлар думалоқ шаклли,
диаметри 50 нм, инактивация ҳарорати 70...75°С, криптограммаси D/2;4,5/16;S/S;S/Ap. Вирус билан карамдан ташқари редиска, турп, шолғом ва бошқа бутгулдош экин ва бегона ўтлар зарарланади. Ўзбекистонда мозаика асосан карам бошларидан ўсиб чиққан уруғликларда, камроқ ҳолларда биринчи йил экинларида учрайди. Одатда мозаика белгилари кўчатларни иссиқхонадан далага кўчириб эккандан 2-5 ҳафта ўтганда кўрина бошлайди. Баргларнинг томирлари тагидан бошлаб оқаради, сўнгра сарғиш-оқ тус олади. томирлар ўсишдан тўхтайди, кўп барглар ғижимланган шакл олади. Баъзан баргларнинг фақат ярми зарарланади. Касал ўсимликлар ўсишдан орқада қолади, барглари нотўғри шакл олади, гулкосалари ривожланмайди. Вирус карам бошлари, ўзаги, ўсимлик қолдиқлари, бутгулдош экинлар ва бегона ўтларда сақланади ва қишлайди, уруғ билан кейинги мавсумга кам ҳолларда ўтади. Вирус экин ичида карам ва шафтоли ширалари, баъзан шолғом оқ капалаги воситасида тарқалади. Помидор ва картошканинг вирус касалликлари ҳамда карамнинг бактериозларига қарши тавсия қилинган чора-тадбирлар карам мозаикаси билан курашда ҳам самара беради (Власов, 1958, 1960; Герасимов, Осницкая, 1961; Запрометов, 1974; Власов, Ларина, 1982; Вянгеляускайте и др., 1989). Карамга озуқа моддалар етишмаслиги ёки заҳарлилиги кузатилганида ўсимликларда қуйидаги белгилар ривожланади. Кальций етишмаслиги: мева тугиш фазасида баргларнинг четлари қўнғир тус олади ва қурийди. Карам бошлари ичида қуриган барглардан ташкил топган қатламлар пайдо бўлади. Бундай қатламлар ҳосил бўлишини об-ҳаво карам ўстириш учун ноқулай бўлиши - ёз қуруқ ва иссиқ келиши кучайтиради. Бундай карамнинг қуруқ барглари омборхоналарда шилимшиқ билан қопланади ва чириб кетади. Экинни мунтазам ва ўз вақтида суғориш бу касаллик пайдо бўлишини камайтиради. Калий етишмаслиги: баргларнинг четларида, сўнгра бошқа қисмларида ҳам хлороз ривожланади, зарарланган тўқималар қўнғир тус олади, қурийди, нам шароитда моғор билан қопланади. Молибден етишмаслиги: рангли карам, айниқса, нордон қумоқ тупроқларда, жароҳатланади; баргларнинг шакли хунуклашади, баъзан фақат томирларидан иборат бўлиб қолади, гуллар бепушт бўлади. Азот заҳарлилиги (нуқта шаклли некроз); тупроқда калийнинг азотга нисбати 1,2-1,6:1 бўлса, ўсимликлар жароҳатланмайди, аммо 0,5:1 бўлганида экин кучли даражада зарарланади. Бошқача айтганда, бу касаллик ортиқча азотли ўғит қўллаш ва тупроқда калий элементи етишмаслиги натижасидир. Кўпинча карам бошининг қопловчи (ташқи), баъзан ички баргларида томирлари бўйлаб кўп сонли думалоқ, узунчоқ ёки серқирра шаклли, диаметри 0,05-3 мм келадиган қора ёки тўқ-кулранг, бироз ботиқ доғлар ривожланади. Бундай карам бошлари бозорбоплигини йўқотади ва омборхонада тезда чирийди. Карамни омборхоналарда 14°С ва ун-дан юқорироқ ҳароратда узоқ вақт давомида сақлаш нуқта шаклли некроз ривожланишини кучайтиради. Вегетация даврида калий ва фосфор ўғитларининг юқорироқ миқдорларини қўллаш, тупроққа бор ва молибден, нордон тупроқларга оҳак солиш касаллик зарарини камайтиради (Герасимов, Осницкая, 1961; Пересыпкин, 1982; Ганиев, Недорезков, 2005). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling