Картошка мелойдогинозини жануб ва ғўза галл нематодалари (Meloidogyne incognita ва
M. acrita) қўзғатади. Бу нематодалар Ўзбекистонда кенг тарқалган ва картошкани кучли
зарарлайди (Мавлянов, 1987). Галл нематодалари билан зарарланган ўсимликлар ўсмай қолади,
барглари сарғаяди баргларнинг сони ва ҳажми камаяди, иссиқ ҳавода сўлғин бўлиб қолади. Илдиз
ва туганакларида галлар пайдо бўлади. Кучли зарарланган ўсимликлар вақтидан олдин қурийди.
Нематодалар пайдо қилган яралар орқали иккиламчи микроорганизмлар илдиз ва туганакларга
киради (Int. Potato Center, 1982).
Запрометовнинг (1974) хабарига кўра Ўзбекистонда картошкани поя нематодаси
Ditylenchus destructor ҳам зарарлаши мумкин, аммо унинг тарқалиши ва зарари ўрганилмаган.
Картошкани сохта галл нематодаси Nacobbus aberrans ва яраловчи нематодалар Pratylenchus spp.,
P.penetrans ҳам зарарлайди (Int. Potato Center, 1982), аммо улар Ўзбекистонда қайд этилмаган
(сохта галл нематодаси Ўзбекистонда карантин объект ҳисобланади).
Картошкада
кислород
етишмаслиги
(димиқиши)
туганакларда
далада
ва
омборхоналарда кузатилади. Туганакларнинг кислородга эҳтиёжи 0°С да ниҳоятда баланд, 5°С да
энг паст ва 16°С гача яна секин-аста ўсади. Ўткир кислород етишмаслиги билан омборхонада паст
ёки далада юқори ҳарорат бирга кузатилса, туганакларнинг ичи қорайиши (меланоз) касаллиги
ривожланади, туганаклар чирийди. Даладаги юқори ҳарорат туганакларда ички иссиқлик
некрозини қўзғатади. Кўриниши соғлом, аммо зарарланган туганакларни кесганда, уларнинг
ичидаги камбий тўқималари айланаси бўйича занг доғлар қайд этилади. Қумоқ ёки чириндиси кўп
тупроқларда туганаклар кўпроқ зарарланади.
Туганаклар димиқиш билан намда 10-15 кун қолганида ёки уларни ташиш узоқ вакгг (10-
12 кун) давом этганида ҳам зарарланади. Кейинги ҳолда манзилга етгунча туганакларнинг 10-25
фоизи, омборга қўйилгач эса барчаси яроқсиз ҳолга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |