Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


ПОМИДОР КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

ПОМИДОР КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ 
Помидор ниҳоллари касалликларини тупроқда учрайдиган замбуруғлар (Fusarium solani, 
Fusarium spp., Rhizoctonia solani, Pythium spp., Phytophthora spp., Thilaviopsis basicola) ва баъзи 
бактериялар (Erwinia sp.,) қўзғатади. Экилган уруғ ва унаётган майсалар тупроқ остидаёқ чириб 
кетиши мумкин. 
Тупроқ юзасига чиққан ниҳолларнинг илдиз бўғзи ингичкалашиб қўнғир, сўнгра қора тус 
олади ("қорасон" касаллиги), ниҳоллар бужмайиб, нобуд бўлади. Қўзғатувчи зарарланган ниҳол 
атрофидаги ўсимликларга ҳам ўтади ва касалликнинг ўчоқлари пайдо бўлади. Бу ҳолат айниқса 
иссиқхоналарда тез-тез учрайди. Кечроқ зарарланган ниҳоллар нобуд бўлмайди, аммо илдиз бўғзи 
ингичкалашади ва тўқ тус олади, илдизлари яхши ривожланмайди, кўчириб экилганда яхши тутиб 
кетмайди. 
Одатда илдиз ва илдиз бўғзи зарарланиши кўчатлар иссиқхонага кўчириб экилган кундан 
бошлаб 6 ҳафта давомида кузатилади. Вақт ўтиши билан помидорнинг Rhizoctonia solani ва 
Phytophthora spp. замбуруғларига чидамлилиги кучайиб боради ва 6 ҳафтадан кейин кўчатлар кам 
ҳолларда зарарланади. 
Касалликка помидордан ташқари бақлажон, қалампир турлари ва бегона ўтлар ҳам 
чалинади. 
Тупроқда қўзғатувчиларнинг пропагулалари қанча кўп бўлса, об-ҳаво факторлари билан 
боғлиқ ҳолда, зарарланган ниҳоллар сони ҳам шунча кўп ва зарарланиш даражаси шунча баланд 
бўлади. Ҳарорат паст (4-10°С) ва намликнинг юқори бўлиши (ёмғир, шудринг), совуқ сув билан 
суғориш, кўчатларнинг зич жойлашиши, кўчириб экиш ўз вақтидан кечиктирилиши, ниҳоллар 
орасида шамол яхши юрмаслиги, тупроқ устида қатқалоқ пайдо бўлиши ниҳол касалликларини 
кучайтиради. 
Қўзғатувчи замбуруғлар тупроқда сақланади. Иссиқхонада ҳар йили ўша тупроқни 
ишлатиш унда патоген замбуруғлар миқдори кўпайиб боришига ва касаллик ўчоқлари пайдо 
бўлишига олиб келади. 
Rhizoctonia solani Ўзбекистоннинг барча минтақаларида тарқалган. Замбуруғ 
помидорнинг илдиз бўғзида қуруқ, оч-қўнғир доғлар ривожланишига олиб келади; доғлар устида 
баъзан, лупа билан осон кўринадиган оч-қўнғир моғор пайдо бўлади. Thilaviopsis basicola
Ўзбекистоннинг жанубида (Сурхондарё вилоятида) анча кенг тарқалган, бошқа минтақаларда кам 
учрайди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling