Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Картошканинг бошқа замбуруғ касалликлари. Ун шудринг
- Кладоспориоз
- Қора чиришни
- Склероциоз.
Кураш чоралари. Ўсимлик қолдиқларини йўқотиш (кузги шудгорда тупроққа кўмиш),
хўжайин экинларни бир-бирига яқин далаларга жойлаштирмаслик, бегона ўтлар билан курашиш, уруғлик туганакларни экишдан олдин фунгицидлар билан дорилаш, элементлар баланси сақланган тўла ўғит ҳамда калий ўғитларини бериш тавсия қилинади (Пидопличко, 19776; Пересыпкин, 1982; Int. Potato Center, 1982). Альтернариоз Ўзбекистонда картошкада ўсув даврида ва омборхоналарда сақлаш пайтида қайд этилган (Кузнецова, Турсуметова, 1970; Сагдуллаева и др., 1990, 1995; Бўриев ва б., 2002), аммо унинг экинда ўсув даврида учраши, тарқалиш даражаси ва ҳосилга таъсири ўрганилмаган. Картошканинг бошқа замбуруғ касалликлари. Ун шудрингни картошкада аскомицетлар Erysiphe cichoracearum (Запрометов, 1974; Int. Potato Center, 1982) ёки Leveillula solanacearum (Головин, 1960; Пидопличко, 1977а; Гапоненко и др., 1983) қўзғатади, деб ҳисоблашади. Кладоспориоз (қўзғатувчилари Cladosporium sp.) ўсимлик баргларида ва омборхонада сақланаётган туганакларда доғланиш қўзғатади (Сагдуллаева и др., 1990; Холмуродов, 2004). Оқ чириш (қўзғатувчи аскомицет Sclerotinia sclerotiorum) Ўзбекистонда омборхоналарда учраши қайд этилган, аммо бу тадқиқотларда исботланиши лозим. Қора чиришни аскомицет Rosellinia sp. қўзғатади. Зарарланган ўсимликлар пакана бўлиб қолади, тупроқ ости қисмлари чирийди ва қисман кулранг-оқиш моғор билан қопланади. Зарарланган туганаклар кесиб кўрилса, уларга четларидан замбуруғ гифалари кириб олганини кўриш мумкин. Қора чириш тропик мамлакатларда тарқалган (Int. Potato Center, 1982). Склероциоз. Хабарларга кўра (Киргизбаева и др., 1995; Сагдуллаева ва б., 1995) Ўзбекистонда Тошкент вилоятида чириётган картошка барглари ҳамда поясидаги склероцийлардан сусло-агар озиқа муҳитида замбуруғнинг тоза культураси ўстирилган ва унинг апотецийлари, халтачалари ва аскоспоралари ўрганилган. Муаллифлар бу замбуруғ Sclerotium rolfsii турига мансублигини эътироф қилишган. Бу хабар нотўғри, чунки Sclerotium rolfsii тури аскомицетлар синфига эмас, балки дейтеромицетларнинг стерил мицелийлар (Mycelia Sterilia) гуруҳига киради ва унинг телеоморфаси базидиомицетларга мансуб бўлиб Aethalium rolfsii (Agrios, 2008), ёки бошқа адабиёт манбаасига кўра (Aleoxopoulos et al., 2007) Athelia rolfsii туридир. Холмуродовнинг (2004) хабарига кўра Rosellinia necatrix замбуруғи Ўзбекистонда омборхонада сақланаётган картошкадан ажратиб олинган; бу замбуруғ тасодифан учратилган, чунки у сабзавот экинларини зарарламайди. 91 Қўзғатувчиларнинг белгилари. Erysiphe cichoracearum. Замбуруғ ўсимлик органларида (асосан баргларида) оқ, баъзан пуштироқ ёки жигаррангроқ юпқа моғор қатлами ҳосил қилади. Конидиялар бочка, деярли цилиндр ёки овал шаклли, ўлчами 26-31x11-18 мкм, занжирчаларда. Клейстотецийлар кам ҳолларда ва миқдорларда ривожланади, думалоқ, қуриганда сал ясси шакл олувчи, баъзан ўзгарувчан, нотўғри шаклли, қўнғир тусли, диаметри (65) 80-150 (180) мкм, ҳар бирининг ичида 5-15 (36) та хал-тача мавжуд; ўсимталари кўп миқдорда, оддий, кам ҳолларда, устки қисмида шохланган, узунлиги 200 мкм гача. Халтачалар тухум ёки деярли цилиндр шаклли, оёқчали, ўлчами 57-90x23-50 мкм, одатда ҳар бирининг ичида 2 (камроқ ҳолларда 3-4) аскоспора мавжуд. Аскоспоралар эллипсоид, баъзан нотўғри ёки думалоқ шаклли, рангсиз, ўлчами 20-30x9- 20 мкм (Вянгеляускайте и др. 1989; Пидопличко, 1977а). Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling