Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Картошка оддий калмараз касаллигини


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Картошка оддий калмараз касаллигини актиномицет Streptomyces scabies қўзғатади. 
Касаллик дунёда тупроғи жуда нордон бўлмаган барча минтақаларда учрайди. Туганакларнинг 
устида майда, қўнғир ёки тўқ-қўнғир, тўрсимон доғлар пайдо бўлади. Улар ўсиб, қўшилиб, бироз 
бўртган ёки ботиқ, қизғиш тўқ-қўнғир доғ, сўгал ва яраларга айланади. Омборхоналарда сақлаш 
пайтида, иккиламчи микроорганизмлар таъсирида бундай туганаклар бутунлай чирийди. 
Қўзғатувчи туганакларни енгил ва соз тупроқларда кўпроқ зарарлайди, тупроққа оҳак солиш 
касалликни кучайтиради. 
Қўзғатувчининг белгилари. Streptomyces scabies. Барча актиномицетлар каби, бу тур ҳам 
грамманфий. Сунъий озуқа муҳитларида ғадир-будур, терисимон, сарғиш ёки сарғиш-қўнғир, зич 
колониялар ҳосил қилади. Колониялар устида ҳавода ривожланадиган спорофоралари винтга 
ўхшаб буралган; споралари цилиндр шаклли, рангсиз, 1,2-1,5x0,8-1 мкм. 
Кураш чоралари. Чидамли навлар экиш, уруғлик туганакларни экишдан олдин дорилаш, 
тупроқда рН 5-5,2 бўлишини таъминлаш, карам, лавлаги каби экинлар билан алмашлаб экишни 
жорий қилиш, умумий агротехника қоидаларига риоя этиш лозим (Пересыпкин, 1982; Int. Potato 
Center, 1982; Попкова и др., 2005). Касаллик Ўзбекистонда ҳам қайд этилган (Запрометов, 1974). 
Картошканинг яна битта - чангли калмараз касаллигининг (қўзғатувчи Spongospora 
subterranea) Ўзбекистонда мавжудлиги аниқланмаган. 
Картошка фомоз (гангрена) касаллигини Phoma exigua (Int. Potato Center, 1982) ва Phoma 
solanicola (Пересыпкин, 1982) пикнидали замбуруғлари қўзғатади.
Қўзғатувчиkарнинг белгилари. Phoma exigua. Пикнидалар думалоқ шаклли, эпидермис 
остида, олдин қўнғир, сўнгра қораювчи. Пикноспоралар 1 ҳужайрали, тухум шаклли, узунлиги 5-7 
мкм. 
Аскомицет босқичи – Ophiobolus porhyrogonus. Перитецийлари шар-конус шаклли, учида 
споралар чиқиши учун хизмат қилувчи найсимон органи (устьица) мавжуд, қора тусли, ўлчами 
499x329 мкм. Халтачалари узунчоқ, учлари думалоқлашган, ўлчами 157x4 мкм. Аскоспоралар 
рангсиз, ипсимон, ўлчами 127x1,7 мкм.
Phoma solanicola. Пикнидалар доғлар устида ҳосил бўлади, зайтун-қўнғир тусли, сўнгра 
қораювчи, думалоқ шаклли, ўсимлик тўқималарини устьицалари ёрдамида ёриб чиқади, ўлчами 
90-160x80-160 мкм. Конидиялар 1 ҳужайрали, рангсиз, шар ёки тухум шаклли, ўлчами 3,7-7x1,8-
3,7 мкм. 
Олдин туганакларнинг қобиғи остида ботиқ доғлар пайдо бўлади. Улар катталашиб, тўқ 
кулранг-қўнғир, қизғишроқ-қорамтир ранг олади, четлари аниқ бўлиб, туганакларнинг ичига ўтиб 
кетган чириган жойлар ривожланади. 
Қуруқ фузариоз чиришдан фарқли ўлароқ, фомоз яралари концентрик доиралар ҳосил 
қилмайди. Ўсув даврида фомоз новда, поя ва барг бандларида чўзинчоқ доғлар, сўнгра уларнинг 
устида пикнидалар ҳосил қилади. Пикнидалардан пикноспоралар ёмғир пайтида чиқади, ёмғир 
томчилари ва шамол ёрдамида бошқа ўсимликларни, тупроққа тушганлари эса, янги ҳосил 
туганакларини зарарлайди. Туганаклар кавлаб олиш ва омборхоналарга ташиш пайтида ҳам 
зарарланади. Замбуруғ уларга кўзчалари ва ҳар хил яралар орқали киради. Омборхоналарда фомоз 
фузариоз билан бирга туганакларнинг кўпчилиги чириб кетишига сабаб бўлади. 
Замбуруғ ўсимлик қолдиқларида 3 йилгача сақланиши мумкин, мавсумдан мавсумга 
зарарланган туганаклар билан ҳам осон ўтади. Фомоз билан курашда фузариоз қуруқ чиришга 
қарши ишлатиладиган чора-тадбирлар самара беради; уруғлик туганакларни экишдан олдин 
фунгицидлар эритмасига ботириб, ёки уни пуркаб, дорилаш тавсия қилинади (Пересыпкин, 1982; 
Int. Potato Center, 1982). 


90 
Фомоз Ўзбекистонда далада кам учрайди, туганакларни зарарламайди, омборхоналарда 
сақланаётган (асосан Европа мамлакатлари ва Россиядан олиб келинган) картошкада тарқалиши 
бўйича фузариоз чиришдан кейинги 2-нчи ўринни эгаллаган (Холмуродов, 2004). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling