Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Кураш тадбирлари.Фитофторага қарши шотланд олими Блек чидамли навлар яратишни 
таклиф қилган эди. Унинг фикрича, картошкани ёввойи формаларида фитофторага чидамлиликни 
4 та ген R
1
R

R

R

назорат қилади ва бу генлар турли ирқларга чидамлиликни белгилайди. 
Кейинги йилларда эса бу назария ҳаётда ўз тасдиғини топмади, чунки замбуруғнинг ирқлари шу 
қадар кўп эдики, буни селекцион йўл билан ҳал этиб бўлмаслиги аён бўлди. Табиатда назарий 
жиҳатдан мутация, гибридизация, ядроларнинг соматик рекомбинацияси орқали доимо ҳар 14 – 18 
соатда 1 та янги ирқ пайдо бўлиб туради. Бундай муддатда эса картошкани янги гибрид ёки 


88 
навини яратиб бўлмайди, ёки яратилган гибрид ёки навлар маълум ирқларга чидамли бўлсада, 
кейинчалик бошқа ирқлар томонидан кучли даражада касалланиши кузатилади. 
Агротехнологик кураш тадбирларидан соғлом уруғликдан фойдаланиш, тупроққа 
фосфорли, айниқса калийли ўғитлар бериш, ўсимликларни мисли, борли ва марганецли 
микроўғитлар билан илдиздан ташқари озиқлантириш лозим. Бир томонлама азотли 
озиқлантириш касалланишни кучайтиради. Уруғлик туганакларни ёруғ шароитда нишлатиш, туп 
остига кўпроқ ва қалинроқ тупроқ тортиш лозим. 
Кимёвий тадбирлардан ўсув даврида мисли фунгицидлардан фойдаланиш тавсия этилади. 
Синтетик фунгицидлар фитофторага таъсир этмайди. Ўсув даврида 1 % ли Бордо суюқлиги, 3% ли 
мис хлор оксиди қулланилади. Шунингдек Ридомил-Голд фунгицидини 2,0 – 2,5 л/га, Курзат 
фунгицидини эса 2,5 кг/га меъёрида қўллаш тавсия этилади. Биринчи кимёвий ишлов касаллик 
аломатлари намоён бўлиши билан дарҳол ўтказилади ва ҳар 8 – 12 кунда такроран қайта 
дориланиб турилади. Бунда ишчи суюқлик сарфи 450 – 500 л/га дан кам бўлмаслиги талаб 
этилади. Ушбу фунгицидлар контакт таъсирга эга эканлиги инобатга олиниб, дорилашда 
ўсимликларнинг бутун ер устки қисмини тўлиқ ҳўлланишига эришиш лозим. 
Касалланган палаклар картошкани ковлашга 10 – 15 кун қолганда йўқотилади. Бунинг 
учун палакларга 1,5% ли магний хлорид эритмаси пуркалади (ишчи суюқлик сарфи 1000-1100 
л/га), сўнгра палаклар йиғиштирилиб, ёқиб юборилади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling