Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Лавлагининг сил касаллигини


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Лавлагининг сил касаллигини Xanthomionas campestris pv. beticola бактерияси қўзғатади. 
Касаллик ташқи кўринишидан бўқоққа ўхшайди ва у кўп мамлакатларда, жумладан 
Ўзбекистонда ҳам қайд этилган, далада кам учрайди. Хўраки ҳамда қанд лавлаги зарарланади. 
Илдизмевалар устида бўртмалар ўсиб чиқади, аммо Agrobacterium tumefaciens 
қўзғатадиган бўқоқ шишларидан фарқли ўлароқ, уларнинг остки қисми кенг, усти кучли ғадир-
будур, ранги анча тўқроқ ва ичи бактериялар билан тўла. Касаллик далада вегетация даврининг 
охирларида пайдо бўлади. Бўртмалар кесилса, ичида баъзи тўқималар юмшаб, чўзилувчан 
шилимшиқ ҳосил қилгани кўринади; сўнгра бу тўқималар қўнғир тус олиб, чирийди, каваклар 
ҳосил бўлади. Иккиламчи микроорганизмлар чиришни кучайтиради. 
Сил билан зарарланган илдизмевалар омборхонада тез чириб кетади. Бўртмалар баъзан 
уруғлик экинларнинг поясида ҳам пайдо бўлади, поялар ўсишдан орқада қолиб, бужмаяди. 
Бактериялар лавлаги тўқималарига тупроқ ҳашаротлари пайдо қилган яралар орқали 
киради (Герасимов, Осницкая, 1961; Пересыпкин, 1982; Сычев, Мизунов, 1991; Рашидов ва б., 
1998; Саттарова ва б., 2003; Ганиев, Недорезков, 2005). 
Лавлагининг 
 
омборхоналарда 
 
 
чириши 
 
илдизмеваларни 
сақлаш давридаги энг хавфли касаллиги ҳисобланади (касалликнинг русча номи "кагатная 
гниль"). Илдизмевалар бир вақтнинг ўзида бирданига бир неча микроорганизмлар билан 
зарарланади, шу сабабдан у комплекс касаллик ҳисобланади. Касалликни қўзғатишда замбуруғ ва 
бактерияларнинг 150 дан кўп тури иштирок этиши мумкин. Улардан энг кўп учрайдиганлари 
Botrynis cinerea (илдизмеваларда кулранг моғор қатлами пайдо қилади), Fusarium spp..,
(пуштироқ-оқ моғор), Rhizopus spp..,(оч-кулранг моғор), камроқ учрайдиганлари –Phoma betae, 
сапротроф моғорлар Penicillium spp.., Aspergillius. ва бошқалар ҳисобланади. 
Илдизмевалар чириши далада, поезд ва юк машиналарида ташиш пайтида ва 
омборхоналарда ривожланади. Уларнинг тўқималари юмшайди, чирийди (қуруқ ва ҳўл чириш 
кузатилади), ҳар хил тусли мицелий билан қопланади. Кучли зарарланган илдизмевалар овқатга 
ёки қанд олишга ишлатишга яроқсиз бўлади. 
Қўзғатувчиларнинг кўпчилиги омборхоналарга илдизмевалар устидаги тупроқ 
заррачалари, ўсимлик қолдиқлари ва ҳоказолар билан киради. Уларнинг ривожланишига ҳарорат 
катта таъсир қилади. Асосий қўзғатувчилардан бири бўлган Botrynis cinerea ривожланиши учун 
оптимал ҳарорат 25-30°С ва бу патоген 1-3°С да жуда секин ривожланади (Герасимов, Осницкая, 
1961; Вянгеляускайте и др., 1989; Ганиев, Недорезков, 2005). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling